29K249Telegramda ochish
Нефть нархи 80 доллардан қуйига пасайди, лекин бунинг Ўзбекистонга тааллуқли жойи доимгидек йўқ Ёздаги максимумларга нисбатан солиштирганда нефть 1,5 баробарга арзонлашди. Рақобатли ва очиқ бозорга эга мамлакатларда, айниқса АҚШда нефть нархининг пасайиб бораётгани инфляцияни секинлаштираётган асосий омилга айланмоқда. Ўзбекистон-дачи? Йўқ. Ўзбекистонда бозор қоидалари ишламайди. Бозор йўқлиги устига, яна антимонопол қонунлар ҳам фалаж. Аниқроғи брент типидаги нефть ошганида бензин нархлари мутаносиб оширилади. Брент типидаги нефть нархлари тушганида эса, нархлар асло тушмайди. Масалан, очиқ бозор қоидалари ёки антимонополия чоралари ишлаганида эди, нормал дунёда аналоги қолмаган, кўзга суртар АИ-80 бензинимиз нархи ёзда кўтарилганидан бери ўзгармай қолаётган 6 800 сўмдан 4 500 сўмгача арзонлаган бўларди. Хўш, агар бензин шу кунларда 4500 сўм бўлганида соатлаб, суткалаб метан газ учун навбатда турган бўлармидингиз? Эслатиб ўтамиз 1 литр бензин 1,313 м.куб табиий газ эквивалентига эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin