29K614Telegramda ochish
Зўр ёки алдагани ўзбек яхши хабар 8 ой аввал нефть 65 долларлигида 4500 сўмлик АИ-91 бензин нархини гўёки эркин қўйвориб, 5500 сўмга олиб чиқишган эди. Ҳозир бу маркадаги бензин 5800 сўмдан сотилмоқда. Ҳозир нефть 2 баробардан кўпга арзонлаган, энг тозаси 27 доллардан сотилмоқда (туркманларнинг оғир нефти янаям арзон). Ўзбекнефтегаз эса АИ-91 бензин нархини 200 сўмга туширишни айтиб, гўёки халққа марҳамат қилмоқда. Солиштиринг: Август 2019 йил: нефть- 65 доллар, қимматлаган бензин - 5500 сўм; Март 2020 йил: нефть - 27 доллар, "арзонлаган" бензин - 5600 сўм. Кўраяпсизми, монополист арзонлаштирдим, деганда ҳам нархни қимматлаштирган бўлади. Эслаб қолинг, Ўзбекистонда нефть нархи ошсаям, бензин нархи ошади, нефть нархи тушсаям, бензин нархи ошади. Чунки хотираси қисқа халқни монополистлар исталганча лақиллатиши мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin