Ўзбекистон парадокси яна такрорланди: Нефть 85 доллардан 70 долларга тушганида нархи ўзгармаган бензин нефть 84 долларга чиққанида яна оширилмоқда
OPEC+'нинг кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 1 млн.баррелга пасайтириш тўғрисидаги кутилмаган қарори ортидан глобал бозорларда брент типидаги нефть нархи 84 долларгача кўтарилди.
Қизиқ тарафи, бу сафар ҳам Ўзбекистоннинг очофат монополистлари ўзлари учун белгилаб олган "нефть тушганида бензин нархи туширилмайди, нефть ошганида бензин нархи оширилади" қоидасига амал қилишди.
Март ойининг дастлабки ҳафталарида нефть нархи 85 доллардан 70 долларгача тушди. Лекин ишлаб чиқаришдан тортиб импортгача барча занжирларни ўзлариники қилиб олган монополистлар бензин нархини бир сўмгаям туширишгани йўқ.
Лекин жумадан бошлаб нефть нархи кўтарилиши билан монополистлар масалан, АИ 80 бензин нархини 6050-6100 сўмгача кўтаришга улгуришди.
Эслатиб ўтамиз, АИ 80 бензини импортидан тортиб ишлаб чиқаришгача, истеъмолчи тўлайдиган акцизгача бекор қилинган.
Прогноз қилганимиздек, ишлаб чиқариш, импорт, улгуржи ва чакана савдодаги монополлашган вазиятда акцизга имтиёз бериш нархлар ўсишини тўхтатиб қололмади. Имтиёзлар монополистларнинг маржасини оширишга хизмат қилмоқда холос.