19K235Telegramda ochish
Дунёда нефть нархи тушди, демак кутиб олинг, Ўзбекистонда бензин нархи ошмоқда Кейинги бир ой давомида жаҳон бозорида нефть нархи ўртача 10%гача арзонлади. Ўзбекистонда монополистлар томонидан шаклланган анъанага биноан энг арзон, энг сифатсиз, лекин асосан қора халқ истеъмолидаги АИ-80 бензин чакана нархлари 7-8%га ёки 300-400 сўмгача кўтарилган. Бугундан бошлаб ёқилғи қуйиш шоҳобчалари АИ-80 бензинни 4600-4800 сўмлик нархларда сотмоқдалар. Солиштириш учун, жон бошига ЯИМ 40 минг доллардан юқори бўлган АҚШнинг Висконсин штатида 1 литр АИ-89 бензин 5300 сўм туради. Қарангки, даромади камларнинг иложсиз танлови бўлган АИ-80 бензин нархи ошгани билан, бойлар ва солиқ тўловчилар ҳисобидан қиммат импорт машиналар минадиган чиновниклар қуядиган 91, 92, 93, 95, 98 ва 100- маркадаги бензин нархлари ўзгаришсиз қолган. Тиригини сиқ, ўлигини кўм, деган матал эсга келади беихтиёр. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin