Бензиннинг чакана нархлари ошиши кузатилмоқда
Бугун монополист Ўзбекнефтегазга тегишли АЁҚШларда энг сифатсиз АИ-80 бензиннинг литри 4200 сўмдан, қолган хусусий оператор АЁҚШларда 4000 сўмдан сотилмоқда.
Гўёки нархи эркин қўйиб юборилган АИ-80 бензин нархи 3 майдан токи 3 июлгача монополист шоҳобчаларида 4000 сўмдан, хусусий операторларда 3500-3800 сўм атрофида реализация қилиб келинди.
Маълумот учун, 2020 йил март-май ойларида брент типидаги нефтнинг бир баррели 15-35 АҚШ доллари атрофида бўлди.
Йил бошидан пандемия эълон қилингунча бўлган даврда брент типидаги нефт нархи 55-65 доллар коридорида баҳоланиб келинган ва бу даврда АИ-80 бензин 4500 сўм эди.
Ҳозирданоқ прогноз қилиш мумкинки, нефть котировкалари яна 55-65 доллар коридорига қайтмасдан турибоқ Ўзбекистонда АИ-80 бензин 4500 сўмлик чегарани босиб ўтади.