Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Daromadlar tengsizligi
Mavzular3 млн.сўм? 5 млн.сўм? Миллий статистика қўмитаси синов тариқасида медиана иш ҳақи ва иш ҳақининг модал интервалини ҳисоблашни бошлаган. Бу ҳақда қўмита Газетага маълум қилган. Бу жуда яхши янгилик. Чунки Ўзбекистонда эълон қилинадиган ўртача иш ҳақи бу меҳнат бозоридаги реалликни аниқ ва тўлиқ акс эттирмайди. Бунинг устига ҳисоб-китобларга микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги маошлар
2026 йилнинг дастлабки чорагида аҳолининг умумий даромадлари реал ўсиши 7,8%ни, жон бошига реал ўсиши эса 5,8%ни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида мос равишда 9,8% ва 7,6% ўсиш қайд этилган). Даромадлар ўсишининг секинлашуви асосан трансфертлар (пул ўтказмалари) ўсиши суръати пасайгани билан боғлиқ. Ҳудудлараро аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори ўсиши яна Тошкентда (10,3%). Энг паст ў
2026 йилнинг 1- чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4%га ўсиб, 6 825,9 минг сўмга етган. Ҳудудлар орасида энг катта маош ҳалиям Тошкент шаҳрида — 11 684,3 минг сўм (+18,8%), энг паст маош эса Қашқадарёда — 4 665,2 минг сўм (+14,3%). Пойтахт ва Қашқадарёдаги маошлар ўртасидаги фарқ 2,5 баравардан ошган (ўтган йилнинг шу давридаги фа
Январь ойи сўровларида декабрга нисбатан бензин ва ёқилғи, йўлкира ва ташиш хизматлари нархлари динамикасида юқори ўсиш кузатилган. Гўшт нархи эса қимматлиги сезилиши борасида мутлақ етакчиликни бергани йўқ. Республика бўйича сезилган инфляция 11,7%ни (-0,3%) ташкил этган. Энг юқори инфляция ҳануз пойтахт Тошкентда сезилмоқда: 14,0% (-0,3%). Албатта, инфляциядан камбағаллар энг кўп жароҳат олади,
Бугунги йиғилишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори билан боғлиқ масала ҳам кўтарилган. Давлат раҳбари ўз чиқишида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори давлат идораларининг ҳисоб-китоби ва таклифи билан ҳал қилинаётганини эслатиб, келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республ
Давлат раҳбарининг қарори билан давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланиши эълон қилинди. Бу жуда муҳим хабар, айниқса самарасиз фойдаланилмоқда баҳонаси билан спорт иншоотларини эгаллашга очиқча уринишлар бошланган бир пайтда. Уч ой аввал давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва
Осиё тараққиёт банки молиявий оммабоплик даражасини баҳолаш бўйича ҳисоботи билан бўлишмоқда. Аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини баҳолаш бўйича Марказий банкка кўмаклашиш доирасидаги тадқиқотда 6та ҳудуддан 1200 нафар респондент иштирок этган. Сўровнома хусусан, ҳалигача Ўзбекистонда жамғариш даражаси пастлигича қолаётганини кўрсатган. Ўтган йилда сўралганларнинг 39%и умуман пул жамғармаган
Халқаро валюта жамғармаси солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромади солиғи бўйича амалдаги 12 фоизли текис ставкадан ошиб борувчи табақаланган шкалага ўтишни таклиф қилмоқда. Бу жуда ёмон ва қанчалик ғалати эшитилмасин, антиижтимоий таклиф. Қизиғи, ўзбек расмийлари бир йил аввал шимолдаги босқинчи мохо
Тўғри айтаяпти энергожабрдийда Курбанов, энергошоввозлар тўдаси истеъмолчини бир тийинга олмайди, токи узилишлар учун қуртдек жарима тўлашмагунча, токи свет ўчиши билан пеня чиккилаб йиғилишни бошламагунча. Лекин булар ўзини ўзи жазолармиди? Курбановни тизимли энергоқурбонга айлантириб ҳар куни жазолаш осонроқку. Шонли энергетикларнинг гўёки график асосида, авария ва таъмирлаш баҳонасида суткас
Тошкент туманининг ярми қарийб 8 соат светсиз ўтирди. Байрам куни. Свет йўқлиги учун сув ҳам бўлмади. Лекин Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳам, Энергетика вазирлиги ҳам минглаб истеъмолчилар светсиз қолгани сабаби, оқибатлар ва таъминот қачон тикланиши ҳақида биронта маълумот бермади. Агар свет катталар ва бойлар дам оладиган Бўстонлиқда ёки катталар ва бойлар яшайдиган Мирзо Улуғбек ва Қибрайда ўч
Газета Чикаго университети профессори, иқтисодчи Стивен Дурлоф билан интервью ташкил этган. Иқтибослар: Танлов ҳақида “Болалар келиб чиқишидан қатъи назар, турли хил ҳаёт йўлларидан кета олиши керак. Улар қайси йўлни танлаши ўзига боғлиқ, лекин асосий нуқта шуки, уларда танлаш имконияти бўлиши лозим. Инсонларнинг танловлари улар қандай таълим олганига жуда боғлиқ. Бу фақат қайси ишда ишлашингизни
Энерготарифларнинг кескин ошгани айнан шу қатламларга асосий зарбани берган бўлиши мумкин (даромадлари таркибида энерготоварлар учун тўловлар улуши ҳисобга олинса). Апрель якунларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2% даражасида сақланган. Лекин Даромадга эга бўлмаганлар (13,9%), кам даромадлилар - 2 млн.сўмгача (12,7%), шунингдек, ўртаҳоллар - 4-10 млн.сўмли (16,4%гача) даромад эгаларин
Ҳозирча ўзбекча хусусийлаштириш ҳақида кичик мақолалар ёзилаяпти, лекин катта китоблар ҳам ёзилади. Кунўз санаган 13та хусусийлаштириш кейсининг ҳар бири алоҳида аномалия ва уларнинг ҳар бирининг тафсилотлари алоҳида том бўлади. Вақти-соати келиб, ўзбекистонликлар қайта миллийлаштириш тўлқинига гувоҳ бўладими, кимдир ўзининг репутацияси ёки мамлакат инвестицион жозибадорлиги ҳақида ўйлаяптими ё
2025 йилнинг дастлабки чорагида аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши 7,6%ни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида ўсиш 9,2%дан иборат бўлганди). Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона вилоятида (14,5%), энг паст суръатлар эса Жиззах вилоятида (2,9%) қайд этилган. Жон бошига энг юқори даромадлар Тошкент шаҳрида (15 859,0 минг сўм), энг паст даромадлар эса Наманган
2025 йил 1- чорак якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи йиллик ҳисобда 18,0%га ошиб, 5 796,1 минг сўмни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида ўсиш 19,8% эди). Маошларнинг энг юқори даражада ўсиши Тошкент шаҳрида сақланиб қолмоқда (+22,7%). Андижон вилоятида энг паст даражада маош ўсиши кузатилган (+11,0%). Худди ўтган йилдагидек, энг юқори ўртача маош Тошкентда (9,9 млн.сўм), энг паст ўртача маош
Марказий банк сўровларига кўра, Ўзбекистонда жамғармаси йўқлар улуши 2024 йилнинг охирида 40%га яқинлашган. Бу 2020 йил пандемия давридан буён янги максимум. 2023 йил якунлари бўйича жамғармаси йўқлар улуши 35%дан камроқ эди. Жамғармаси йўқлар улушининг ортиши 1 ойлик, 1-3 ойлик ва 3-6 ойлик жамғармаси борлар улуши камайгани фонида юз берган. Яъни, "йўғонлар ингичкалашган". Жамғармаси 6 ойдан к
2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4%га ошиб, 5 357,2 минг сўмга етган. Лекин мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлиги икки баробар секинроқ, 9,7%га ошиб, 3 584,7 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, ўзбек ўқитувчиси нафақат нисобда, амалда ҳам камбағаллашган. 2024 йил якунларига кўра, ўқитувчининг ўртача ойлиги Ўзбекист
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,4%га ўсиб, 5 151,5 минг сўмга етган (бу ҳисобга кам маош оладиган қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектларидаги иш ҳақи кирмайди). Иш ҳақининг ўсиши секинлашишда давом этмоқда. Сирдарё вилоятидан бошқа барча ҳудудларда иш ҳақининг ўсиши секинлашган. Яққол кўзга ташланадиган жиҳат иш ҳақининг ҳудудлар ва соҳалар бўйича фарқларнинг
2025 йилда кўп ўлчовли камбағалликни аниқлаш мезонининг янги тизими ишга туширилиши ҳақида гап кетар экан, Оксфорд Камбағаллик билан кураш ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) директори, профессор Сабина Алькайрнинг Ўзбекистонда уйни иситиш имконияти камбағалликни муҳим жиҳати эканига эътибор қаратади. Агар Ўзбекистонда камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудлар ва қатламлар картинаси чизилса, бу