27K85Telegramda ochish
Ўзбекистон учун дастлабки чақириқ таълимнинг муҳимлиги ҳақида бўлади” Газета Чикаго университети профессори, иқтисодчи Стивен Дурлоф билан интервью ташкил этган. Иқтибослар: Танлов ҳақида “Болалар келиб чиқишидан қатъи назар, турли хил ҳаёт йўлларидан кета олиши керак. Улар қайси йўлни танлаши ўзига боғлиқ, лекин асосий нуқта шуки, уларда танлаш имконияти бўлиши лозим. Инсонларнинг танловлари улар қандай таълим олганига жуда боғлиқ. Бу фақат қайси ишда ишлашингизни ҳал қилмайди” Сегрегация ҳақида “Мен ўз тадқиқотларимда, ёзганларимда қайта-қайта учраб турадиган ва ноҳақ тенгсизликни ифодалайдиган сўз бу — сегрегация. Аҳолининг бир қисми бошқалардан узилиб қолса ва бир хил имкониятларга эга бўлмаса, бу жуда узоқ давом этувчи тенгсизликларни келтириб чиқаради. Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий беқарорликка сабаб бўлади”. Ижтимоий шартнома ҳақида “Ижтимоий ва сиёсий барқарорлик эса ижтимоий шартноманинг қай даражада бажарилишига боғлиқ. Агар одамларнинг кўпчилиги ўзи муносиб бўлган нарсага эриша олмаётганини ҳис қилса, жамиятда имкониятлар эшиклари ёпиб қўйилган бўлса, бу турдаги тенгсизликлар беқарорлик ва тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин”

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin