Имтиёз — бу кўпчилик ҳақидан олиб садоқатли саноқлиларга тарқатиш дегани
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами баҳона тармоқда ўқитувчиларга имтиёз бериш ҳазил ва чин аралаш муҳокама мавзуларидан бирига айланди.
Аввал ҳам кўп таъкидланганидек, Ўзбекистонда қарор қабул қилувчиларнинг наздида ўқитувчиларнинг энг катта "муаммоси" уларнинг сони кўплигига бориб тақалади. Шу туфайли ҳам масалан, улар даромадларда доим ўртачадан ортда ва борган сари бу фарқ тинимсиз кенгайиб бормоқда.
Ўқитувчиларга қанақадир имтиёз берилиши эҳтимолиниям шу контекстдан қараш керак. Чунки қоида тариқасида Ўзбекистонда имтиез кўпчилик ҳақидан олиб камчиликка, саноқлиларга, масалан, олигархларга, чўнтакларга, турли кабинетларга яқин бойларга берилади.
Энди ўзингизга савол беринг, ўқитувчилар сон жиҳатдан қайси касб эгаларидан камроқ. Кимларга нисбатан камчилик? Борми шундай қатлам? Йўқ. Кимдандир тортволиб ё камайтириб ўқитувчиларга бериладиган тоифа йўқ Ўзбекистонда .
Демак, шунинг учун, имтиёзларни эмас, тенг имкониятларни, имтиёзлардан воз кечишни талаб қилишда давом этавериш керак. Шундагина ўқитувчининг елкасига офтоб тенгроқ тегиши мумкин бўлади.
P.S. бу пост байрам табриги эмас.