



Авиачипталар нархи туширилдими ёки "туширдик" дея яна оширилдими?
Охирги 3 ойда маҳаллий қатновлар учун чипталар нархи 1,74 карра ошиб, қиммат ёки ўзи йўқ чипталар муаммосини Давлат раҳбари танқид қилгач, монополист ота-бола — Ўзбекистон ҳаво йўллари ва унинг шўъбаси Silk avia нархлар арзонлашгани ҳақида баёнот бермоқда.
Масалан, ҳавошкага ишонилса, Урганчга иқтисодий классда 512 минг сўмдан учиб кетиш мумкин эмиш. Лекин Урганчга 512 минг сўмлик тугул, 22 майга қадар иқтисодий классга билет умуман йўқ (22 майга бори 959 минг сўмдан бошланади). Лекин марҳамат қилиб, 1,9 млн.сўмдан бизнес классга билет олишингиз мумкин (Нукусгаям шу аҳвол). Ажойиб-а?
Ëки Silk avia дегич лоукостер бўлмаган лоукостеримиз Андижонга 306 сўмдан билет сотамиз деяпти. Лекин бор билет 2,4 карра қиммат, 725 минг сўмдан (Қаршигаям шу аҳвол).
Ҳурматли монополист ота-болалар, нархларни "туширдик" деб яна оширдингларми? Янги методичка шунақами? Балки Рақобат қўмитаси "нархларни туширдик" деб номланган янги манипуляцияни ўрганиб кўрар?!