Кечаги катта йиғилишда Uzbekistan Airways бозор қийматини 1,6 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларгача ошириш имкони мавжудлиги таъкидланган. Ростанам, агар инвесторлар кўзи билан қаралса, UzNIF портфелидаги номиналига нисбатан энг катта реал қийматга ва жозибага эга актив айнан Uzbekistan Airways. Ҳавошкамизнинг росмана тижорий компанияга айланиши учун нафақат операцион трансформация, бозорни
Uzbekiston Havo Yo'llari
Давлат корхоналари ва монополистларЎтаётган ҳафтад Uzbekistan Airways Россияга қатновлар сонини қисқартираётганини очиқлади. Монополистимиз парвозларнинг қисқариши шимолнинг айнан қайси шаҳарларига оид бўлишига ойдинлик киритмаган. Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши асосий важ ўлароқ келтирилган. Россия йўналиши Uzbekistan Airways учун ташқи парвозларнинг биринчи рақамлиси ҳисобланади (мавсумга қараб жами парвозлар
Давлат раҳбари топшириғидан 8 ой ўтиб, ниҳоят, ўқитувчиларга йилига бир марта самолёт ва поездлар чипта нархларига чегирма бериш бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлган. Демак, бунинг учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖларига республика рейтингида ТОП–100 таликка кирган умумий ўрта таълим ташкило
Монополист ҳавошка пиар баёнотига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан Андижонга 235 230 сўмга учиш мумкин. Лекин нафақат апрель ойига, аавичипта сотиб олиш мумкин бўлган август охиригача ҳам 391 132 сўмдан арзонга авиачипта йўқ. Худди шунақа Бухорога ваъда қилинган 276 741 сўмга ҳам чипта йўқ, энг арзони 628 604 сўмдан бошланади. Албатта, бунақа манипуляциялар бошқа бозор бор ва истеъмол
1 майдан энерготарифлар пасаядими? Ҳа, азизлар, агар Ўзбекнефтегаз 50 кунда эришган ютуқлари рўйи-рост бўлса, яъни операцион фаолиятдан тортиб хўжалик жараёнларигача сарф-харажатлар тежалиб, триллион-триллионлаб маблағлар иқтисод қилинишни бошлаган бўлса, 1 майдан энерготарифлар ошиши эмас, тушиши керак. Ҳеч бўлмаганда, ўзгартирилмай қолиши лозим. Майли, биз истеъмолчилар ўзгармай қолишига розим
Uzbekistan Airways борт кузатувчилари учун янги форма кийимлари учун қанча маблағ сарфлаганини тендерлар таҳлили орқали ўрганган Дана Опаринага кўра, фақат 2025–2026 йилларда форма, пойабзал ва аксессуарлар учун компания 24,36 млрд.сўм маблағ йўналтирган. Uniforma/Liboslar дизайни ва тикилиши Uzbekistan Airways билан аввал ҳам ҳамкорлик қилган Narimteks (Molto Caldo бренди) томонидан амалга ошири
2024 йилда Ўзбекистон аэропортлари орқали жами 87,5 минг тонна юк ташилган, шунинг 66,6 минг тоннасини Uzbekistan airways ташиган. 2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари орқали жами 98,1 минг тонна юк ташилган. Шунинг 52,0 минг тоннасини Uzbekistan airways ташиган. Энди савол: Ҳурматли билимдонлар, Ҳавошкамизнинг юк ташиш бўйича камида 20-25 фоиз буюртма ва пудратларини ким ва қандай қилиб олиб қўйг
Ўзбекистон аэропортлари орқали йўловчи ташиш ўсиши 2025 йилда секинлашгани ва бу кетишда қардош Қозоғистонга нисоб у ёқда турсин, сонда ҳам ета олмаслигимиз истиқболлари фонида миллий авиакомпаниямиз Uzbekistan Airways'да йўловчи ташиш ўсиши суръати пасайгани, юк ташиш эса кескин қисқаргани бозорнинг қия очиқлиги ёки ёпиқлиги монополистнинг ўзига ҳам зиён эканлиги ҳақидаги кўп такрорланадиган тез
Темир йўл ва маҳаллий авиақатновлар чипталари потираб ошаётган бир вақтда вазир Маҳкамовнинг Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва ЎТЙ хизмат таннархини камида 20% пасайтириши кераклиги борасидаги баёнотлари эсга тушади. Ваъдамиди, вазифамиди, лекин баёнот очиқланганига ҳали 3 ой бўлгани йўқ. Қолаверса, Давлат раҳбари харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги
Йўловчиларнинг авиакомпания фаолияти билан боғлиқ саволлари кўпайган шу кунларда My Freighter компанияси таркибидаги Centrum Air парки учун яна бир Airbus A321-251 NEO келтирилаётгани ёзилмоқда. Бу авиакомпаниянинг ўз флотини босқичма-босқич кенгайтиришда давом этаётганини кўрсатади. Самолётнинг қайси модель экани муҳим, балки. Лекин хусусий авиакомпаниялар учун энг асосий омил бу флот ҳажми. Сам
Балки иқтисодий сабаби бордир, балки Ҳавошкага рақобатчига эшикларни очиб беришни хоҳлашмас. Менга булар бари қоронғу. Менга аёни шуки, Пегасус ёки бошқа рақобатбардош авиакомпаниялар Ўзбекистонга кирса, биринчи навбатда халққа, йўловчиларга яхши бўларди. Ҳавошка миллий авиакомпаниямиздир, балки уни ҳамма ўзбекистонликлар қўллаб-қувватлашимиз керакдир. Аммо охирги бир неча йилда, айниқса шимолдаг
Европанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга). Солиштириш жоиз бўлса, бу худди бизнинг ҳавошка ва унинг атласнусха ўхшамаган лоукостер шўъбасининг сотилиши каби. 47та самолети билан 80та йўналишга учадиган Smartwings хариди Pegasus учун Чехиядан ташқар
Монополлашган сегментларда таннарх буйруқ ё топшириқ билан пасаймайди. Бюрократия назоратидаги сегментлар эса таннархни пасайтиришдан эмас, тинимсиз оширишдан манфаатдор бўлади. Шу маънода Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари 2025 йил якунигача хизмат кўрсатиш таннархларини камида 20 фоизга камайтириши ҳақидаги баёнотлар материаллашувига ишониш қийин
Анжанликларнинг бахтига шундоқ ёнида Ўш бор. Россиягами, Туркиягами, Саудия ё Қувайтгами икки карра арзонга учишади. Севимли монопол Ҳавошкамиз Андижон-Истанбул қатновини қўйишдан аввал мундоқ Дўстликдан Ўш орқали учиб кетишга кетаётганларни ёки учиб келаётганларни кузатиши кифоя бўларди. Битта тўймас олигархни боқиш учун қилинаётган зараркунандалик туфайли бутун Ўзбекистон неча йилдирки оғзидаг
Охирги 3 ойда маҳаллий қатновлар учун чипталар нархи 1,74 карра ошиб, қиммат ёки ўзи йўқ чипталар муаммосини Давлат раҳбари танқид қилгач, монополист ота-бола — Ўзбекистон ҳаво йўллари ва унинг шўъбаси Silk avia нархлар арзонлашгани ҳақида баёнот бермоқда. Масалан, ҳавошкага ишонилса, Урганчга иқтисодий классда 512 минг сўмдан учиб кетиш мумкин эмиш. Лекин Урганчга 512 минг сўмлик тугул, 22 майга
Кеча тармоқларда Centrum авиакомпанияси Тошкентдан Урганчга 507 минг сўмдан бошланадиган авиақатновлар қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Текшириб кўрдим, масалан, айни дамда 11 май санасига 598 618 сўмдан бошлаб чипта бор. Худди шу санага ҳавошканинг боласи, ҳужжати бўйича лоукостер бўлган, балки энг кўп субсидия оладиган Silk avia' чиптаси 1 274 753 сўмдан бошланади. Мен билмайман, Centrum То
Ўтаётган ҳафтада Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Uzbekustan Helicopters'ни (Silk Avia товар белгиси билан) шахслар гуруҳи сифатида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш бозорида устун мавқега эга деб топган. Шунингдек, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бозоридаги монополист деб эьтироф этилган (тегишли ўзгартиришлар ҳали реестрда акс этмаган). Ҳавошка
Рақобат қўмитаси авиаташувчиларнинг истеъмолчиларни алдаётгани билан боғлиқ ҳолатларни ўрганишни бошлаган эка, фокусни танлов ва рақобатсиз маҳаллий қатновлардаги тил бириктиришларга ҳам қаратиши кўпроқ самарали бўлган бўларди, ўйлайман. Биласизки, галочка учун лоукостер (борми, бор!) бўлган Silk avia авиакомпанияси ташкил этилган. Гўёки шу билан маҳаллий қатновларда истеъмолчиларда танлов ва боз
АЭС қурилса, энергетик барқарорлик бўлади, деган энергоафсонага ишонаётганлар якунда қандай бўлишини билиш учун, сал орқага қайтиб, 6 йил аввал айтилган ваъдаларни эсга тушуришлари кифоя. "GTL заводи қурилиши бензин ва нефть маҳсулотлари нархини туширишга имкон беради, дея маълум қилди «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов шанба куни Uzbekistan GTL лойиҳаси молиявий ҳужжатларини имзола
Сенатор Тўйчиевнинг "Афросиёбга чипта авиачипталардан қиммат эканлиги" борасидаги вазир Маҳкамовга йўллаган саволи шу кунларда айниқса ўринли ва долзарб. Аввало айтиш керакки, Афросиёбга билет қиммат бўлса ва бор бўлса майли эди, билет йўқ, жисмонан йўқ, агар сиз сенатор, депутат ёки вазир бўлмасангиз. Ҳамма гап шундаки, юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар чипталарига талаб ва нархни ҳар дои