28K158Telegramda ochish
"GTL заводи қурилиши бензин ва нефть маҳсулотлари нархини туширишга имкон беради" АЭС қурилса, энергетик барқарорлик бўлади, деган энергоафсонага ишонаётганлар якунда қандай бўлишини билиш учун, сал орқага қайтиб, 6 йил аввал айтилган ваъдаларни эсга тушуришлари кифоя. "GTL заводи қурилиши бензин ва нефть маҳсулотлари нархини туширишга имкон беради, дея маълум қилди «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов шанба куни Uzbekistan GTL лойиҳаси молиявий ҳужжатларини имзолашга бағишланган тадбирда". Албатта, Ашрафхоновнинг ваъдаларини эслатсангиз, бугунги шонли энергетиклар буни биз айтмаганмиз, дея қасам ичади (ваҳоланки, ягона энергоустоз етовида ишлаб чиқилган, 4 млрд.долларгача шиширилган Uzbekistan GTL техник-иқтисодий асосларининг асосий мақсади шундай кўрсатилган). Қолаверса, Ашрафхонов ҳозир қаердадир элчи, 6 йил аввалги ваъдаларини эслай олмаса ҳам керак. Нима демоқчиман, АЭС қурилса, энергетик барқарорлик бўлади, деб ваъда қилаётганлар 5-10 йилдан кейин оғаларига кўрсатган хизматлари учун қаердадир элчи бўлади ё яна биттаси балки тадбиркорга айланади. Ҳа, айтгандек, Ашрафхонов жаноблари GTL заводи ишга туширилса, чет элдан авиакеросин импорт қилишга ҳожат қолмаслиги, бу орқали нафақат ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’нинг 118 минг тонна авиакеросинга бўлган эҳтиёжини қондириши, балки ички эҳтиёждан ташқари қолган қисмини экспортга йўналтириш ҳақида ҳам афсоналар билан ҳам бўлишган. Яъни, 4 млрд.долларни ўзлаштириш учун чизилган қойилмақом картинада Ўзбекистон арзон авиаёқилғи ҳисобига Европа ва Осиё ўртасидаги авиахабга айланиши керак эди (худди Дубай, Сингапур, Истамбул сингари). Амалда эса Ўзбекистонда авиёқилғи таъминоти бир қўлли (яширин қарор билан) ва ўта қимматлигидан авиакомпаниялар қўшни давлатларга қўнишни маъқул кўради, бунинг товони қиммат авиачипталар орқали ўзбекистонликлар бўйнига илинишда давом эттирилмоқда. Шундай экан, шонли энергетиклар 15,5 млрд.долларгача шишириладиган АЭС ва 1,2 млрд.долларгача шишириладиган кичик АЭСлар қурилиши ҳақида оғиз очишганида 4 млрд.долларлик GTL заводни эсланг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin