25K69Telegramda ochish
Мурожаатлар панелга мажбурлаш оммавий тус олганини кўрсатади Демак, бунга қарши чора ҳам жиддий ва тизимли бўлиши керак. Нега панелга мажбурлаб тадбиркорларнинг светини ўчирганларга маҳкама очилмаяпти, жиноий жазо қўлланилмаяпти? Балки жазо йўқлиги учун мажбурлаш оммавий тус олаётгандир, тўхтамаётгандир? Энергетика вазирлиги панелга мажбурлашлар бўйича мурожаатларни +99871-231-14-41 рақамига қўшимча равишда +99871-231-16-61 (ички 7046, 7037 ва 7057) рақамлари орқали ҳам қабул қилинишини билдираётгани яхши. Лекин телефон рақамлари фақат аҳвол қанчалик оғирлигини аниқлаш учун, фавқулодда чоралар кўриш учун холос. Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод, Юнусобод ҳамда Бектемир туманлари, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Фарғона вилоятининг Бувайда, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманларидаги бир қатор тадбиркорлар мурожаатдан кейин электр энергиясига қайта улангани айтилмоқда. Уларни светдан ўчирганларга қарши қандай чора кўрилди? Кимдир ишдан олиндими? Энергетиклар тадбиркорларга етказилган зарар учун жарима тўлашдими? Хўп, ҳеч қандай жазо бўлмаса, мажбурлаш давом этаверади, эртага яна ўнлаб туманлардан шундай мурожаатлар келиб тушади. Уларга ҳам қўл режимида ёки вазиятбай реакция қилинадими? Учта телефон рақами кифоя қиладими? Мурожаат қилмаганлар-чи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin