24K44Telegramda ochish
"Тизимга юкламалар камайиб, аҳолининг электр энергиясидан узилишлари ва авариялар сони ҳам камайиб бормоқда" Шонли энергетиклар мана шу баёнотини, ҳозир бориб светсиз ўтирган Тошкент туманидагиларга яна бир бор такрорлашса бўларди. Бу тўлиқ бўлмаган ойдаги бешинчи авария. Расман эълон қилинганлари, эълон қилинмаганларини биров санамай қўйган, барибир энергоқароқчилар тан олишмайди. Жаноб Султонов, жаноб Мирзамаҳмудов, жаноб Мустафаев ва бошқа биринчи биринчи замлар, "каррасига светни нархини оширдинг, нега свет йўқ" деган саволларга жавоб беринглар, сизлар, ҳа, айнан сизларнинг ҳаракатларингиз энергетика ислоҳотини антиреформага айлантириб, обрўсизлантирмоқда. Яна шу ҳолатга, ҳеч уялмай, лимитдан ортиқ истеъмол учун бизнесдан икки, уч карра қўшимча ҳақ ундиришни "жаҳон тажрибаси" деб турипсизлар. Қачонгача бизнес ва аҳоли сизларнинг ўзбошимчалигингиз ва самарасизлигингиз учун товон тўлайди? Қачон сизлар, электр учун тўловни олдиндан 100% олган энергетиклар кетма-кет узилишлар, бунинг ортидан бузилишлар ва йўқотишлар ва қуввати паст электр учун бизнес ва аҳолига товон тўлайсизлар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin