Хусусийлаштирилмайди дейилган Humo'нинг "хусусийлаштирилиши" бошланди
Аввалги серияларда:
7 ой аввал Humo Марказий банкдан Давактивга ўтказилганида, бу хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея "қасам" ичилганди.
3 ой аввал Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилиши эълон қилинди.
2 ой аввал Давактив раҳбари жаноб Ортиқов Humo очиқ савдога қўйилишини эълон қилган.
Бугунги Давактивнинг баёнотига кўра, Humo ваъда қилинганидек, очиқ савдоларда эмас (танлов савдолари), музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усулида хусусийлаштирилиши маълум қилинди.
Давактивнинг айтавериши ва қайтавериши биринчи марта эмас.
Олдиндан яна айтишимиз мумкинки, жараён босқичларининг очиқлиги сўроқ остида бўлади, чунки Давактивда бу бўйича ҳеч қандай мажбурият йўқ.
Биз катта эҳтимол, Сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган иштирокчиларни ҳам билмаймиз, биз кимлар Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни берганини ҳам билмаймиз ва биз кимлар Мажбуриятга эга бўлган таклифларни тақдим этганини ҳам билмаймиз (балки мақсади сотиб олиш эмас, ўйин қилиб бериш бўлган спарринг талабгорлар бўлар).
Humo'ни хусусийлаштириш ташаббуси тўсатдан келиб қолганининг ягона сабаби, унга нисбатан олигарх гуруҳлардан бирининг аллақачон оғиз очиб, эгаллаш фикри келиб қолгани билан боғлиқ эканини аввалроқ айтган эдик.
Ўзбекистон тез орада тўлов тизими ва тўлов бозорида истеъмолчиларни қоқиштирадиган яна бир хусусий монополияга эга бўлади.
- https://www.gazeta.uz/uz/2023/12/03/humo/gazeta.uz
- https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/humo/gazeta.uz
- https://daryo.uz/k/2024/05/14/humo-ochiq-savdolarga-olib-chiqiladi-davaktivdaryo.uz
- https://davaktiv.uz/oz/news/millij-banklararo-protsessing-markazi-azhning-ustav-kapitalidagi-davlat-ulushini-sotish-zharaeni-boshlanganligi-trisida-elon1davaktiv.uz