34K37Telegramda ochish
Адолатли хусусийлаштириш учун битта талабгор етарли эмас, ҳатто у Kaspi.kz бўлса ҳам Kaspi.kz HUMO тўлов тизимини сотиб олишга қизиқиш билдираётгани яхши хабар, лекин бу очиқ савдоларда сотилиши ваъда қилинган HUMO адолатли тарзда хусусийлаштирилиши учун етарли шарт бўла олмайди. Айниқса, Янги дейилган даврда "хусусийлаштириш" активларни кўз остига олган ягона асосий талабгор атрофида ташкил этилгани, барча шартлар ва мезонлар унга мослаштирилгани, қолган спарринг иштирокчилар аввалбошдан ютмаслигини билиб ёки ютмасликни истаган ҳолда жараёнга қўйилгани ҳисобга олинса. Шундай экан, Kaspi.kz қизиқишини қувонч билан қабул қилган ҳолда, HUMO тўлов тизимини сотиб олишга яна бир нечта, керак бўлса ўнлаб бир-биридан мустақил ва глобал талабгорлар пайдо бўлиши кераклигини қайд этиб ўтиш керак. Давактивнинг бу жараёндаги самарадорлиги HUMO'га қанча кўп ва жиддий талабгорлар қўшилиши билан аниқланади. Айни вақтда HUMO'ни сотиб олишга банкларнинг қизиқиши (Kaspi.kz ҳам Ўзбекистонда банк очмоқчи) ва эҳтимолки, банклар ё улар билан аффилланган тузилмалардан бири томонидан сотиб олиниши Марказий банк ва Рақобат қўмитаси олдида янги мезонларни ишлаб чиқиш талабини ҳам қўяди. Чунки Ўзбекистонда иккита тўлов тизимидан (иккиси ҳам барча белгилари бўйича устун мавқега эга) бирига қайсидир банк ё банк билан аффилланган тузилмаларнинг эгалиги банклар ўртасидаги рақобатга ва ўйин қоидаларига жиддий таъсир кўрсатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin