Humo монополистлар рўйхатига киритилиши ва агар хусусийлаштирилса, бўлиб тўлашга берилмаслиги керак
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ (Uzcard) монополистлар рўйхатида бўла туриб, "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖнинг (Humo) устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига қўшилмагани ғалати.
Албатта, ташкил этилганининг дастлабки йилларида Humo'нинг тўлов тизими бозоридаги улуши жуда кичик бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳозирда жуда кўп сегментларда Humo Uzcard'ни ортда қолдирган.
Humo'нинг монополистлар қаторига киритилиши биз истеъмолчилар ва ҳатто банклар учун ҳам ҳаддан ташқари муҳим, чунки ҳозирда давлат назоратида ҳолатида тўлов тизимининг тарифлари сезиларли даражада паст. Эртага бирон олигарх Humo'нинг эгаллаб мақсадига етса, тарифлар аждарҳо тарифларга айланиши аниқ, агар антимонополия уни монополист сифатида тийиб турмаса.
Яна бир нарса, Humo'нинг "хусусийлаштирилиши" асло ва асло бўлиб тўлаш шартларида амалга оширилмаслиги керак. Одатда, Ўзбекистон бойликларини талаётган ўғри олигархлар йирик активларни шу тарзда текинга "хусусийлаштириб" олишади, яъни амалда актив учун бюджетга бир тийин ҳам тўлашмайди. "Хусусийлаштирилган" активдан олинадиган фойда ёки қимматлаштирилган ё сохта битимлар орқали пул чиқариш билан "сопини ўзидан чиқариб" олишади.
Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик нефтни қайта ишлаш заводини қандай "хусусийлаштиришгани" эсингиздами?
- https://t.me/the_bakiroo/8236@the_bakiroo