Spot 1 июлдан мажбурий бўладиган ягона QR (брендлашган номи UzQR) тўғрисида кўпчилик билиши керак бўлган ахборотларни жамлаган. Демак, мажбурий бўлган ягона QR орқали тўлов амалга оширилганида мижоз, яъни истеъмолчидан 1% комиссия ечилади (бу кейинги кунларда бир неча савдо пулли нуқталарда текшириб кўрилди). Сотувчидан эса, 0,65% комиссия ечилади. Spot'нинг ёзишича, бундан 0,1% банк эквайерга, 0
Yagona Umumrespublika Protsessing Markazi
TashkilotlarНасия савдо бозори иштирокчиларининг Аҳлоқ кодекси лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилмоқда. Кодексдан мақсад истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг қарз юки даражаси ошиб кетиши хавфини камайтириш, бозор иштирокчилари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва молиявий деб белгиланган. Кодекс билан насия савдо ташкилотлари учун Ишонч белгиси олиш талаблари қўйилмоқ
Uzcard юз берган узилишларни профилактика ишлари деб атамоқда. Тўхтанглар, профилактика ҳақида узилишдан олдин, ҳеч қурса, бир кун аввал огоҳлантириш бериб, эълон қилинмасмиди? Профилактика Тизимга юклама энг паст бўлган тунда ўтқазилмасмиди? Нега айнан режадан ташқари профилактика ишлари учун туш пайти танланди? Марказий банк ёки Рақобат қўмитаси истеъмолчилар ва бизнесга етказилган бевосита ва
Тармоқлар ва истеъмолчилар Uzcard тизимидаги навбатдаги узилишлардан шикоят қилишмоқда. 2018 йил сентябрдаги Uzcard тизимидаги катта узилишдан кейин қонунчиликда лицензияни чақириб олишга асос бўладиган қуйидаги мазмундаги талаб пайдо бўлган эди: “тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида т
"Хусусийлаштирилган" Humo тарифларини кескин ошириб, фойдасини кўпайтирмоқда. Газета 2 ой аввал ОАВга тутқич бермас Давактив раҳбарини қаердадир учратиб, қисқа саволга тутишга уринган, лекин Ортиқовнинг "Paynet пулни тўлиқ тўлагани" ҳақидаги жавоби ҳақиқатга унча тўғри келмай турипти. Лекин HUMO'нинг хусусийлаштирилишида энг катта савол давлат олиши керак бўлган 200 млрд.сўмлик дивидендни янги ак
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar • Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan • Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering Reklama
Энди "хусусийлаштирилган" Humo ҳам SMS хабарнома нархини оширадими? 1 мартдан бошлаб UzCard карталари орқали SMS хабарномалар нархини 84,2 сўмдан 168,4 сўмга оширмоқда (Play Mobile орқали). 2019 йил 15 июлгача мазкур хизмат нархи 42,1 сўмни ташкил этган. Яъни 5,5 йил ичида SMS хабарнома хизмати нархи 4 карра ошган. Рақобат қўмитаси монолист корхона хизматлари нархининг кескин ошишига нисбатан му
Охирги икки йилда МЧЖ мақомидаги қатор компанияларидаги давлат улуши "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 20-моддасидаги "тирқиш" воситасида хусусийлаштирилаётган активнинг бошқа иштирокчиларига "имтиёзли ҳуқуқ"ни қўллаш орқали сотилиши, яъни "хусусийлаштирилиши" роса авж олган эди. Бунда давлат улуши бегона қилинмайди, улушга бегона талабгорлар қўйилма
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ (Uzcard) монополистлар рўйхатида бўла туриб, "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖнинг (Humo) устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига қўшилмагани ғалати. Албатта, ташкил этилганининг дастлабки йилларида Humo'нинг тўлов тизими бозоридаги улуши жуда кичик бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳозирда жуда кўп сегментларда Hu
Акмалхон Ортиқов ниҳоят тилга кириб, давом этаётган "ёпиқ хусусийлаштириш" ҳақида икки қатор изоҳ берипти. Эмишки, "Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига асосан улушни бир қисми савдога чиқаётганида иккинчи улушдорга баҳоланган қийматда сотиб олишга розилиги борми ёки йўқми, деган сўровни амалга оширишга қонун Давактивни мажбурлар экан. Шундай ҳолатларда Давактив уни
Келинг, бир бошдан қайта эслайлик: Жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва трансакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни солиқ идораларига тақдим этиш лойиҳасига Сенат ва Савдо саноат палатаси қарши бўлгани, Uzcard эса қоралаб чиққани ёд
Oson иловасида хизматлар ишламаяпти. Компания сайтида маълум қилинишича бу ҳамкорлар томонидан йўл қўйилган техник хато экан. Аниқроғи, Humo ва Uzcard томонидан компания тизимдан узилибди. Туппа-тузук ишлаб турган тўлов тизимини ҳам тугатиб юборишмаса бўлгани.
Digital Invest асосчисига АҚШ томонидан санкциялар жорий қилинганидан кейин Digital Holding'даги 4,9 фоиз улушини жисмоний шахс Вадим Кимга сотган. Бу билан гўёки Ucell ва маркировкалаш оператори CRPT Turon эҳтимолий санкциялардан ҳимоя қилинган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Нега Давактив Вадим Кимга сотилган 4,9 фоиз улушни ўзи сотиб олиб, Digital Holding' устидан назорат пакетини Ўзбекистон
UZCARD ва HUMO тизимлари инфратузилмасининг интеграцияси масаласи UZCARD 75%лик назорат пакети давлат банклари ихтиёрига қайтарилган 2020 йил сентябрдан буён янграб келарди. Чунки икки давлат назорат остидаги тизимнинг умумий маҳражини топиш анча осон кечиши табиий эди. Ҳаттоки 2 йил аввал бу ҳақда UZCARD ва HUMO ўртасида меморандум ҳам имзоланган. "Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари,
Маълум қилинишича, “ЯГОНA УМУМРЕСПУБЛИКA ПРОЦЕССИНГ МAРКAЗИ” МЧЖ 75% улуши қолган 4 нафар иштирокчилар томонидан, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ўз улушларининг миқдорига мутаносиб равишда сотилган. Ушбу битим бўйича Агентликка айрим саволлар: 1, Нега жамият национализция қилинаётганда, яъни давлат банклари 75% улушни сотиб олишаётганда ва кейин бу улушларни агентлик балансига ўтказишаётган
Кечаги битим яқинлашаётган рецессия ва ядро уруши эҳтимоли фонида эркин дунёнинг эсидан чиқиб қолаёзган Ўзбекистонда яна 20 кундан кейин ўтадиган Иқтисодий форумга бўлган қизиқишни фақат кучайтиради. Форумнинг руҳи, мазмуни ва мундарижасини белгилайди. Йўқ, форум ҳомийлари орасида Uzcard йўқ. Лекин нақ 21та давлат компанияси бор, улар ҳам қачондир Uzcard схемаси сингари хусусийлаштирилиши мумкинк
Тарихга кирдинглар! Аввал давлат банкларига тижорий қийматда сотилган, кейин давлат банкларидан Давлат активларини бошқариш агентлигига текинга ўтказилган "Ягона умум республика процессинг маркази" МЧЖнинг (Uzcard) 75% улуши компаниянинг номинал эгаларига қайта расмийлаштирилган. Бу ҳар қандай ақл ва мантиқни тор кўчага тиқиб қўядиган қанақа схема? Нима учун? Ким, қайси ваколатларга эга орган ва
Бизда ҳаммаси оёғи осмондан бўлиб кетган. Давлат бозор йўқ соҳаларни, монополлашган нарх ва тарифларни тартибга солиш ўрнига, айнан бозор бор, товар ва хизматлар нархи эркин рақобат асосида шаклланган нархларни тартибга солишга уринади. Гўшт, картошка, тухумдан тортиб банкоматларда нақд пул ечиш тарифларигача бўлган назорат ҳаракатлари шу тоифадан. Қайсидир маънода агарда давлат эзгу ниятлар била
Ҳар қандай тизимда ҳимоя инстинкти ёки ўзини ўзи асраш функциялари ишлаши керак. Лекин Ўзбекистон тизимлари ҳақида бундай деб бўлмайди. UzCard маъмурияти собиқ катта оғанинг пропаганда карнайи ТАССга ҳисоб топширипти: "Ягона умумреспублика процессинг маркази" — UzCard МИР тўлов тизими карталарини қабул қилишни давом эттирмоқда. Туркия, Вьетнамни қўя туринг, ҳатто Россиянинг ЕОИИдаги иттифоқдошлар
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» (UzCard) МЧЖ устав капиталидаги “Ўзмиллийбанк” (51%), Асакабанк (6%), Ипотекабанк (6%), Ўзсаноатқурилишбанк (6%), Алоқабанк (6%) тижорат банкларининг улушлари бир ой ичида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, деб ёзмоқда Давлетовўз. Бир ярим йил аввал, 2020 йил августда Uzcard бешта давлат банки воситасида национализация қилинган эди. Бу ўз