Марказий банк узилишлар рўй бергани учун тўлов тизими лицензиясини чақириб ололмайди
Тармоқлар ва истеъмолчилар Uzcard тизимидаги навбатдаги узилишлардан шикоят қилишмоқда.
2018 йил сентябрдаги Uzcard тизимидаги катта узилишдан кейин қонунчиликда лицензияни чақириб олишга асос бўладиган қуйидаги мазмундаги талаб пайдо бўлган эди:
“тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда”.
Uzcard биринчи “хусусийлаштирилиши” юз берган 2020 йилдан кейин бу норма қонунчиликдан олиб ташланган.
Тўлов тизимида давом этаётган узилишлар юзасидан ҳозирча регулятор ҳам, Рақобат қўмитаси ҳам изоҳ бергани йўқ.
Истеъмолчилар шу каби ҳолатларда ҳимоясиз жабрдийдага айланмасликлари учун имкон қадар турли, ўзаро боғлиқ бўлмаган тўлов тизимларидан ёки нақд пулдан фойдаланишларига тўғри келади.