Профилактика ҳақида узилишдан аввал хабар қилинмайдими?
Uzcard юз берган узилишларни профилактика ишлари деб атамоқда.
Тўхтанглар, профилактика ҳақида узилишдан олдин, ҳеч қурса, бир кун аввал огоҳлантириш бериб, эълон қилинмасмиди? Профилактика Тизимга юклама энг паст бўлган тунда ўтқазилмасмиди? Нега айнан режадан ташқари профилактика ишлари учун туш пайти танланди?
Марказий банк ёки Рақобат қўмитаси истеъмолчилар ва бизнесга етказилган бевосита ва билвосита йўқотишлар учун жарима қўллайдими? Ҳартугул, бенефициарларига юзлаб миллиард дивиденд тўлаётган компания. Масъулияти бўлиши керак.