





Қорақалпоғистонда "U-HOPE 2025" халқаро инновацион дастурига старт берилди🚀
Нукус шаҳрида "U-HOPE 2025" халқаро инновацион дастурининг ишга туширилиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
🏦Бизнесни ривожлантириш банки АТБ ва Япониянинг Ямагата университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа Қорақалпоғистонда 50 нафар менторни тайёрлашни мақсад қилган. Япониянинг нуфузли "Yori-I" дастури асосидаги тренинглар бошқарув бўйича амалий ноу-хауларни эгаллаш, инновацияларни илгари суриш ва янги бизнес яратишни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларга қаратилган.
Дастур доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўргатилади.
👉Батафсил
Реклама