



5 август куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳақида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда банкда амалга оширилаётган HR трансформация, ишга қабул қилиш, адаптация жараёнлари, KPI асосида иш ҳақи ва рағбатлантириш, “BRB Star Lab” дастури ҳамда ходимларни ўқитиш бўйича ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
BRB мактаби орқали ОТМ битирувчиларини тажрибали мутахассислар ёрдамида тайёрлаш мақсад қилиб олингани, ушбу даврда Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарёда ўтказилган танловларда 587 нафар номзод иштирок этиш истагини билдириб, улардан 49 нафари иш ўрганувчи сифатида қабул қилингани маълум қилинди.
Шунингдек, ходимларни ривожлантириш бўйича 111 та маҳаллий тренингда 6198 нафар, хорижий дастурлар орқали эса 168 нафар ходим қамраб олингани маълум қилинди.
Манба
Реклама
- https://t.me/brb_press/3421@brb_press