Бюджет харажатларида иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларнинг улуши қисқариб бормоқда
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети харажатларининг ўсиши 15,7%гача секинлашган ва 173,3 трлн.сўмни ташкил этган (ўтган йилнинг тегишли даврида ўсиш 16,0% бўлган.
Энг катта харажат бўлган иш ҳақининг жами харажатлардаги улуши 36,0%дан 35,8%гача, ижтимоий нафақалар улуши 7,7%дан 6,6%гача пасайган.
Айрим харажатлар эса юқори даражада ўсган. Хусусан, асосий воситалар бўйича харажатлар 30%га ошган ва 2,6 трлн.сўмга етган (ўзбек чиновниклари маҳаллий малибуларга ўтгани эсингизда бўлса керак).
Давлат мақсадли жамғармалари харажатлари кескин, деярли 2 баробар ошган.
Иқтисодиёт харажатлари ичида автомобиль йўллари учун сақлаш харажатлари қарийб 1 трлн.сўмга ошиб, 1,7 трлн.сўмга етган, бунинг қанақадир изоҳи бўлса керак.
- https://telegra.ph/file/66e14e30f1496fc07852b.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/12527@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/9715?single@minecofinuz