25K172Telegramda ochish
Ўзбекистон "ижтимоий давлат" деб эълон қилинган 2023 йилдан буён ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар 30%дан зиёдга қисқарган Бюджетнинг бирон бошқа гуруҳи харажатлари бунчалик кўп қисқартиришга гирифтор бўлмаган. Солиштирамиз. Ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар: 2023 йил 6 ойи: 9,3 трлн.сўм. 2024 йил 6 ойи: 8,0 трлн.сўм; 2025 йил 6 ойи: 6,5 трлн.сўм. Ўзбекистон "ижтимоий давлат" деб эълон қилинишидан кейинги даврда бюджетдан ижтимоий тоифадаги нафақалар ва ёрдам пуллари 30,5%га кесилган. Бу ғалатими ё шафқатсизлик? Бюджет тақсимловчиларнинг "кес деган топшириқ тушса", топиб олгани ижтимоий йўналишдаги харажатлар бўлиб қолган, чунки бу харажатлар қисқартирилишини тийиб турувчилар йўқ. Парламентдаям, ҳукуматдаям.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin