20K87Telegramda ochish
Ноижтимоий бюджет: Ижтимоий нафақалардан тежаш давом этади 2025 йил учун Бюджетномага кўра, 17,3 трлн.сўмлик нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари ажратилган эди. Амалда 2025 йилда ижтимоий нафақа ва ёрдам/компенсация пулларига 16,8 трлн.сўм йўналтирилиши кутилмоқда. Яъни, ўзи кесилган харажатлар янада қисқартирилган ва 2025 йилда 500 млрд.сўм тежаб қолинади. 2026 йилда ҳам шу сиёсат давом эттирилади. Келаси йил учун нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун 17 трлн.сўм режа қилинган, бу жами бюджет харажатларининг 4,2%и. Солиштириш учун Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинишидан олдин, 2022 йилда бу харажатларнинг улуши бюджет харажатларида 8,2%дан зиёд бўлган (19,4 трлн.сўм). Кўламни тасаввур қилишингиз учун бир нечта рақам: 2026 йилда 2025 йилга нисбатан ногиронлик нафақаси олувчилар 344 788 нафардан 327 221 нафарга; Боқувчисини йўқотганлар нафақасини олувчилар сони 59 867 нафардан 57 064 нафарга; Парваришлаш нафақаси олувчилар сони 78 406 нафардан 71 408 нафарга; Бола туғилганида бир марталик нафақа олувчилар (суюнчи пули) сони 372 624 нафардан 247 463 нафарга; Болалар нафақаси ажратиладиган кам таъминланган оилалар сони 1 356 241 нафардан 912 380 нафаргача қисқаради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin