2025 йил бюджетида "Суюнчи пули"дан 350 млрд.сўмдан кўп тежаб қолинади, тежалган пулларни қайси олигарх ўзлаштиради?
2025 йилда бола туғилиши учун бериладиган нафақалар (суюнчи пули)ни тўлаш учун 275,1 млрд.сўм ажратилган. Йил давомида жами 372 624 нафар бола учун суюнчи пули тўланади.
Агарда 2025 йилда туғиладиган 900 минг атрофидаги болаларнинг ҳаммаси учун суюнчи пули берилганида 2025 йилда бу мақсадлар учун 730 млрд.сўм сўм маблағ сарфлашга тўғри келарди.
Шу йил 1 апрелдан бошлаб бир марталик нафақа пулини фақат биринчи фарзандга бериш тартиби кучга кирган. Шу сабабли, суюнчи пулидан 2025 йилда 358 млрд.сўм атрофида бюджети пули тежаб қолинади.
Конституциясига "ижтимоий давлат" деб ёзиб қўйилганига қарамай, тоифаларга ажратилган Ўзбекистон болаларидан тежаб қолинган пуллар қайси мақсадларга йўналтирилиши номаълум (баҳордаям айтилмаганди). Тежалган пул бор жойда тақсимлаш учун сабаб, ўзлаштириш канали ва бенефициар олигарх доим топилади.
- https://t.me/the_bakiroo/7828@the_bakiroo