Жозибадорлиги пасайтирилган механизмни бекор қилишга не ҳожат?
Абсурд шундаки, ўзи АОСнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш 25/34 млн.сўмдан 30/40 млн.сўмгача оширилмоқда, яъни 500 млн.сўмгача айланма қилганлар 6% ва ундан кўп, 1 млрд.сўмгача айланма қилганлар эса 4% ва ундан кўп солиқ тўлашади, механизм жозибадорлигини ўлдирилмаган бўлса ҳам, кескин пасайтирилган.
2025 йилда асосий солиқлар ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган, деган шаблон тезис ва сарлавҳалар ўринсиз. Чунки айнан кичик бизнесга тааллуқли АОСнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш ставкалари 20%гача оширилган.
Энди кичик тадбиркорларни ушбу механизмга ундайдиган ягона сабаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилгани билан боғлиқ холос. Лекин жойларда шуям ишламаяпти, тадбиркорлардан айб тополмаса, қатъий белгиланган солиқ тўловчи кичик бизнес субъектларидан бухгалтерия ҳисоботларини сўраш навбатчи практикага кириб улгурган.