Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
spot.uz
HavolalarПрокуратура таклиф этилаётган ёндашув коммунал хўжалик, меҳмонхоналар ва хусусий клиникалар олдидаги қарзлар учун жарималарга йўл очишидан хавотирда. Spot’га кўра, Бош прокуратуранинг эътирозлари таклиф этилаётган норма ҳуқуқий табиатининг ўзига тегишли бўлган. Идора таклиф этилаётган модданинг биринчи қисми аллақачон амалдаги МЖтКнинг 128−6-моддаси билан қамраб олинганини кўрсатган, энг муҳими
Форумда ишга туширилганига ҳали кўп бўлмаган, нафақат банклар, ҳали кичик ва ўрта бизнес вакиллари моҳияти ва афзаллигини тўла тўкис тушуниб етмаган ва амалда фойдаланиб кўрмаган Рақамли платформани (tadbircore.uz) хусусийлаштириш режалари эълон қилинган. 2018 йилда бутунлай бошқа — миллий манфаатларни ифодалаган мақсадларни анонс қилиб ташкил этилган, 2024 йилда “хусусийлаштирилмайди” дея Марказ
2 йил олдин ҳукумат қарори билан юридик шахсларга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтадан жорий қилинганди. Ваҳоланки юридик шахслар учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида асосида иш юритиш тартибини белгилаган Президент фармони ўшандаям кучда эди, ҳалиям кучда. Бу орада тадбиркорлар билан учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” то
Spot'нинг Энергетика вазирлигига таяниб ёзишича, йирик истеъмолчилар учун вақт зоналари бўйича дифференциал тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласи ўрганилмоқда. Бунга генерация таркибида қайта тикланувчи энергия манбалари улуши, хусусан, кундузги соатларда қуёш электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошгани сабаб бўлаётгани айтилган. Шу боис истеъмол графигини ҳам мазку
Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги бал
Юқори иқтисодий ўсиш фонида доимий фокусда тутиш лозим бўлган жиҳатларни эътибордан қочирмаслик керак. Биринчидан, олтин таннархи ошишдан тўхтамаган. Олтин таннархи ўтган йили 2017 йилдаги котировкаларга етиб улгурганди. Бу йил 1 унция олтин таннарх яна 8,2%га ошган (1 260 долларгача) ва Давлат раҳбари ҳам бунга танқидий эътибор қаратгани бежиз эмас (бошқа гигантларда ҳам таннархни шишириш тўхта
Келаси йилдан бошлаб ўзбандлар ихтиёрий эмас, мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилиши мумкин (бу ҳақда пенсия ислоҳоти бўйича йиғилишда ҳам, фискал стратегияда ҳам ишоралар берилганди). Фискал диалогда қатнашган Spot нашрининг ёзишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзбандларнинг ижтимоий солиқ бўйича тўлови бирхиллаштирилиши режа қилинган ва агар бу таклифи амалга ошса, ҳар икки тои
Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда фискал таҳлиллар институти барча истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти тарифларини компенсация қилишдан эҳтиёжманд уй хўжаликларини ижтимоий манзилли қўллаб-қувватлашга ўтишни таклиф этмоқда. Spot нашри институт ташаббуслари ҳақида батафсил тўхталган. Амалдаги модель ўрнига босқичма-босқич ижтимоий норман
Дорихоналарга, дўконларга ва емакхоналарга худди шундай топшириқларни ким бераётган бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? Марсликларми? Ё босқинчи моховларми? Айни пайтда, бошқа рақобатчи QRларни кўздан панага йўқотиш топшириқлари, гарчи Марказий банк бошқа QR-кодларни олиб ташлаш талаб этилмайди, дея баёнот берган эсада, тўхтагани йўқ (махсус QR борасида ягона манфаатдор монополист компаниядан ҳам ошиб ўт
Spot банклардан омонатлар ва йирик p2p-ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ва автомат тарзда олишни назарада тутувчи қарор лойиҳасига нисбатан фикр ва изоҳларни ўрганган. Деярли ҳар иккинчи изоҳда Ўзбекистон Конституциясининг 41-моддасига ҳавола учрайди. Муаллифларнинг фикрича, ҳукумат қарори қонуности ҳужжати саналади, демак, Асосий қонун бўлган Конституция билан мустаҳкамланган ҳуқуқл
Spot 1 июлдан мажбурий бўладиган ягона QR (брендлашган номи UzQR) тўғрисида кўпчилик билиши керак бўлган ахборотларни жамлаган. Демак, мажбурий бўлган ягона QR орқали тўлов амалга оширилганида мижоз, яъни истеъмолчидан 1% комиссия ечилади (бу кейинги кунларда бир неча савдо пулли нуқталарда текшириб кўрилди). Сотувчидан эса, 0,65% комиссия ечилади. Spot'нинг ёзишича, бундан 0,1% банк эквайерга, 0
и? Бўлди-да энди. Қачонгача тадбиркорларни электрдан узиш билан қўрқитасизлар?
Кечаги савдоларда 92 лақабли бензин навбатдаги марта 5,5%га (+719,7 минг сўм) қимматлаган ва тоннаси 13,8 млн.сўмга етган (8 кунда +10,8%). Бу мутлақ янги рекорд. Чакана савдоларда 92 лақабли бензин нархига ҳар ҳафта 200 сўмдан қўшиб борилмоқда. 95 ва 98 маркали бензин эса янада тезроқ қимматламоқда. Ёзнинг ўртаси бўлишига қарамай, бензин нархининг тинимсиз ошаётганига "идеал шторм" — Яқин шарқда
2026 йил Ўзбекистон капитал бозори учун тарихий йил бўлди. UzNIF IPO’си мамлакат тарихидаги энг йирик фонд бозори битимларидан бири бўлди. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари бир вақтнинг ўзида Лондон фонд биржаси ва “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилди. Натижада, фонд 600 млн доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди ва 1,95 млрд долларга баҳоланди. Бугун эса фонд бозорида
Spot нашри ўз манбаларига таяниб, газ ва электр энергияси учун тарифлар ошиши ҳақида ёзмоқда. Муқобил манбалар тарифлар икки хонали рақамлар даражасига қимматлагани ҳақида айтишмоқда. Эртага, эҳтимол, расмий хабарлар ҳам очиқланса керак. https://www.spot.uz/ru/2026/05/14/tarrifs/
Ўзбекистонда картага нақд пул кирим қилишда ундириладиган комиссиялар бекор қилиниши мумкин. Spot’нинг ёзишича, бу ҳақда 7 май куни бўлиб ўтган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълум қилган. Ёзилишича, аҳоли томонидан банк карталарини нақд пул билан тўлдиришда юқори комиссиялар ундирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар кўпайган. Шундан келиб чиқиб, картага нақд пул киритиш ҳамда шахсий к
Ўтган ҳафтада Humo карталари бўйича операциялар ва қолдиқни тасдиқловчи СМС хабарномалар нархи 1 майдан бирданига 2 карра, 84,2 сўмдан 168,4 сўмгача қимматлаши маълум бўлди. Бу ҳақда “HUMO SMS-xabarnoma” хизматини кўрсатувчи “Octotelecom” маълум қилган (аввал бу хизматни INFO ZONE МЧЖ кўрсатарди). Нақдсиз тўловлар кенгайгани сайин телефон рақамингизга солган пулларингизни кираётган СМС хабарномал
Албатта, кечаги учрашувдаги ҳасратларнинг ҳаммасини эшитишга сабрингиз етмайди. Бу дод-фарёдларни эшитган касал бўлиб қолади, агар ит юрак бўлмаса. Пешлавҳаларни узиб-юлиш кампанияси ва дизайн-код баҳона давом этаётган абсурдни балки ростанам шариковлар бошқараётгандир? 2:23:17дан бошлаб кўринг, 5 дақиқа етади. Тадбиркорларнинг куни кимларга қолганини тушунишингиз учун шу кифоя.
2025 йил 16 декабрда Қурилиш вазирлигининг биносини сотиш бўйича ўтган аукционда O’zshahar Qurilish Invest 182,5 млрд.сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилганди. Ўшанда саволлар аукцион жараёнига эмас, O’zshahar Qurilish Invest'нинг яширинча хусусийлаштириб юборилган давлат улушига нисбатан туғилганди (яширинча хусусийлаштирилган ва сопи ўзидан чиқариб совға қилинган ўнлаб улуш ва активлар бўйича