Албатта, кечаги учрашувдаги ҳасратларнинг ҳаммасини эшитишга сабрингиз етмайди. Бу дод-фарёдларни эшитган касал бўлиб қолади, агар ит юрак бўлмаса. Пешлавҳаларни узиб-юлиш кампанияси ва дизайн-код баҳона давом этаётган абсурдни балки ростанам шариковлар бошқараётгандир? 2:23:17дан бошлаб кўринг, 5 дақиқа етади. Тадбиркорларнинг куни кимларга қолганини тушунишингиз учун шу кифоя.
Shimoliy Koreya
JoylarPOLITICO нашри Европа Иттифоқи расмийлари ва ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш бўйича юқори хавфли давлатларнинг "қора рўйхати"га киритгани ҳақида ёзмоқда. Халқаро назоратчи ташкилот FATF Россияни Украинага тўлиқ миқёсли бостириб киришидан кейин аъзоликдан четлатган эди, лекин ҳалигача уни "қора рўйхат"га киритмаган, гарчи Украина ҳукумати далиллар тақдим
Дўстлардан бири "Iphone’га аждарҳо бож тўлаттириш учун Ўзбекистонда халқаро ва минтақавий e-sim ишлашини тақиқлаб қўйишади, керак бўлса", деб айтмоқда. Мен бунчаликка боришмаса керак, деб ишонаман, агар шу ишни қилишса, бир сиқим пулхўрларни боқиш учун йилига камида 2-2,5 млрд.доллар даромад келтираётган туризм саноатидан воз кечиш дегани бўлади. Дунё бўйича фақат Туркманистон ва Шимолий Кореяда
Қолаверса, қўмита савдо сиёсатини ишлаб чиқадиган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таркибий қисми ҳисобланади. Кўплаб профессионал ва масъулиятли божхоначиларга ҳурмат бажо келтирган ҳолда айтиш мумкинки, жуда кўп яширин имтиёзларга “буюртмалар” қўмитадан айнан вазирлик канали орқали етиб боради, шаклланади ва ёпиқ қарор бўлиб ижрога туширилади. Коса тагида нимкоса эҳтимоли бордир, лекин нолга
Агар ҳоким жанобларининг ва ҳокимнинг дастёрига айланган Марказий банкнинг тескари мантиғи давом эттирилса, Фарғона вилоятини "ишсизликдан ҳоли ҳудуд"га айлантирмагани учун ҳоким Бозаровниям, бунга Марказий банкдан бириктирилган зампред Камаловниям ишдан олиш керак. Лекин бу ғирт абсурднинг абсурди бўлган бўларди. Ўзи мамлакат ё ҳудудни "ишсизликдан ҳоли ҳудуд" айлантириш мумкинми? Ҳа, мумкин. Бу
Кеча Парижда Пул ювишга қарши кураш халқаро ташкилоти FATF'нинг саммити бошланган. Саммит кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири Россиянинг ташкилотнинг қора рўйхатига киритишдан иборат. Уруш бошлангандан кейин, Россия ташкилот аъзолигидан бадарға қилинган. Эндиги қадамлар Россияни Шимолий Корея, Эрон ва Мьянма мавжуд бўлган мохов учлик қаторига киритиш бўлиши мумкин. Қора рўйхатга тушиш, со
"Чегарасиз репортёрлар" ташкилоти 2023 йил учун тузилган рейтингида Ўзбекистон 137-ўринда қайд этилган. Анъанага кўра жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинадиган рейтингдаги умумий ўрнимиз ўтган йилга солиштирганда 4 поғонага ёмонлашган. Сиёсий (-3), иқтисодий (-9) ва ижтимоий (-9) индикаторларда қуйига шўнғиганмиз. Хулосаларда ҳокимият ОАВ ва ҳукумат билан боғланган қатор блогерларн
"Газ-заправкалар очилса ҳам бензиндаги навбатлар камаймаяптими шунда?" Тармоқда шунақа еқимсиз савол чиқиб қолди. Биринчи жавоб: "Газ-заправкалар Очилди, деб эълон қилинди. Газ етказиш Оширилди, деб эълон қилинди. Навбатлар Йўқолди, деб эълон қилвориш қолди. Дарвоқе, навбат йўқолмасдан, қайтанга ошган бўлса ҳам, "навбатлар тўлиқ тугатилди, топшириқ бажарилди" деб эълон қилиш бўйича Ўзавтомоторс
The Economist нашри 2022 йил якунларига кўра Демократия индексини тақдим этган. Бу сафарги ҳисобот "Фронтбўйи демократияси ва Украина учун кураш" деб номланган. Янги ҳисоботда Ўзбекистон 149- ўринда қайд этилган. Бешта кўрсаткич бўйича йиғма индекси 2,12ни ташкил этган ва уч йилдан буён яхшилангани йўқ. Ўзбекистон ҳисоботда авторитар режим дея таснифланган. 2019 йилда энг ёмон қизил рўйхатдан чи
Макроиқтисодий таҳлил ва қисқа муддатли прогнозлаш маркази Россянинг иқтисодий келажаги билан боғлиқ сценарийларни очиқлади. Марказнинг қайд этишича, камида яқин 10-15 йил давомида Россия санкцион босимлар остида қолаверади. Санкциялар узоқ муддатли характерга эга бўлиб қолади, лекин секинлик билан бўлсада эрозияга учраб боради. Россия иқтисодиёти ривожининг учта сценарияси кўрсатиб ўтилмоқда. Ав
Zamonamizning afsuski haligacha unchalik taniqli bo’lmagan reperi — Shaka, konstitutsiyaga oʻzgarish kiritishga oʻz takliflarini beribdi, ulardan biri “nafaqat soʻz erkinligi, balki ijod erkinligi ham”. Shakaning fikrlash falsafasi afsuski juda koʻp kuzatilmoqda va bunday fikrlash xatoligi haqida yozmoqchiman. Toʻgʻrirogʻi, men oʻqigan barcha takliflar, “Shakaning modeli”dek qurilgan. Haqlar va e
Бу ғалати. У ерда нимадир бузилган. Худди Туркманистон ва Шимолий Кореядагидек.
Президент Зеленский Президент Байден билан телефон орқали суҳбат чоғида Россияни террорни қувватловчи ва ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қўшишни сўраган. Байден Москвага босим ўтказишни кучайтириш мақсадида мазкур таклифни ўрганиб кўришини билдирган, лекин аниқ ваъдалар бермаган. 1979 йилда тузилган мазкур рўйхат нафақат иқтисодий, балки кенг сиёсий чекловларни ҳам ўз ичига олади ва ҳозирда
Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси масаласида ўзининг позициясини очиқлаган. Вазирликка кўра, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда ишлаб чиқувчи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилиши назарда тутилганлиги норматив
Бири — бу «Россияга деярли ҳеч нима ўзгармайди, ҳаёт худди 2014 дан кейингидек давом этади ва санкциялар бу шовқин» деган қараш. Иккинчиси — «бир неча ойда Россияда очарчилик бошланади ва бу сиёсий ўзгаришга ва мамлакат тўкилишига олиб келади» деган қараш. Биринчиси аниқ хато эканлигини кўрмоқдамиз — даромадлар тушади, ишсизлик ва инфляция ошади. Яъни Россияликлар иқтисодий қийналиши табиий. Кам
Шунақа ибора бор. Илгари Россия Туркманистон ва Шимолий Кореядан фақат "Эхо Москвы" радиоси ва Дождь тв борлиги билан фарқланарди. Ана танқид қилаяпти-ку, очиқ гапираяпти-ку, бу КХДР ё Туркманистон эмас, ортда қолмаган Россия дейиларди. Бугун Эхо Москвы ва Дождь блокланди. Ортда қолишди. Туркманистон ва КХДРдан. Ўзбекистондан ҳам.
Deyarli 30 yildan beri JSTga kira olmadik, dunyo bozoridan keskin uzilgan va “mahalliy bozorni muhofazalash” bilan shug’ullanib kelmoqdamiz. Shuncha paytdan beri bu savdo falsafasi o’zini na bizda na bir boshqa joyda o’zini oqlagan. Savdoga to’siqlar albatta yomon, ular qisqa muddatda bizni daromadlarimizni qisqartiradi. oddiy aytsak - hamma tovarlar qimmatlashadi. Real daromadlar tushirishning
қолдиришди. Айтилишича, Афғонистон ҳудудида хорижий валютани ишлатиш тақиқланган. “Хорижий валютанинг қўлланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда ва бундай йўқотишлар мамлакатнинг ҳар бир кишисига ўз таъсирини кўрсатади”. Қойилмисиз? Қизиқ, Москва, Терми
Эртага Россия давлат Думасига сайловлар бошланади. Биринчи марта сайловлар уч кун давом этади. Шунингдек мазкур циклда депутатларнинг ярми партиявий рўйхат, қолган ярми эса мажоритар тартибда сайланади. Борган сари Туркманистон, 2016 йилгача бўлган Ўзбекистон ва Шимолий Корея каби давлатлар йўриғини эслатаётган Путин Россиясида Кремлга лоял ва чўнтак партияларнинг салгина ўзгача фикрловчи ва муст
Маълум бўлишича, 2021 йил 1 августдан бошлаб, хорижий сериаллар ўрнига фақат миллий сериалларни намойиш этиш белгиланган. Бу ҳақдаги қарор Ҳукумат комиссиясининг 2021 йил 28 январдаги йиғилишига оид 135-сон баёнида акс эттирилган. Роса қидириб кўрдим, хорижий сериаллар намойишини Туркманистон ҳам, Шимолий Корея ҳам ҳали тақиқламаган экан. Ҳарқалай бу ҳақда маълумот йўқ. Тақиқларнинг боши бор, охи