19K86Telegramda ochish
Протекционизм сериалларгача етиб борди Маълум бўлишича, 2021 йил 1 августдан бошлаб, хорижий сериаллар ўрнига фақат миллий сериалларни намойиш этиш белгиланган. Бу ҳақдаги қарор Ҳукумат комиссиясининг 2021 йил 28 январдаги йиғилишига оид 135-сон баёнида акс эттирилган. Роса қидириб кўрдим, хорижий сериаллар намойишини Туркманистон ҳам, Шимолий Корея ҳам ҳали тақиқламаган экан. Ҳарқалай бу ҳақда маълумот йўқ. Тақиқларнинг боши бор, охири йўқ. Хорижий сериалдан кейин хорижий фильмлар, хорижий қўшиқлар, хорижий клиплар ва ҳатто матнлар ҳам тақиққа тушиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin