Аслида бу қарор нафақат цензура ўлароқ зиён, хусусан миллий иқтисодиётга берадиган зарбаси билан ҳам зараркунандаликдир.
Сериаллар намойиши реклама бозорининг асосий занжири. Реклама берувчилар айнан энг оммабоп ва рейтингли сериаллар пайти реклама буюртмаларини жойлаштиришади.
Амалга киритилган тақиқ билан асосий реклама оқими рус тв-каналларига ва уларнинг намойиши билан машғул кабель тармоқларига буриб берилган. Ким бундан манфаатдор?
Ўзбек жамияти мияси ва шуурини тинимсиз захарлаётган рус телеканалларига бу қадар ҳомийлик онгли равишда қилиндими ёки онгсиз равишда? Нега комиссия маънавиятшунослик принципларида собит бўлса рус телеканалларида намойиш этилаётган сериалларни ҳам тақиқламади?
Албатта, ўзбек сериаллари оммабопликда, мазмунда ва сюжетда хорижий сериаллардан йилларга орқада. Очиқ бозорни, тажрибани, солиштиришни ва томошабин нисбий баҳосини тақиқлаб қўйиб ўзбек сериалларини бозорбоп қилиб бўлмайди. Шу маънода бу қарор истиқболда ўзбек сериаллари сифати ва рақобатбардошлигига ҳам зиёнли.
Узоққа бориш шарт эмас, ана 25 йиллик ҳимоя остида ожиз ва мўрт, айни пайтда фақат ўз харидорларини жазолайдиган франкенштейнга айланган Автосаноатимизга қаранг.