Инфляцион кутилмалар ва сезилмалар пасаймоқда
Учинчи ойдирки кетма-кет аҳолининг ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайиб бормоқда.
Аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,2% бандга пасайиб 16,1%ни, бизнеснинг кутилмалари эса бирданига 0,5%га пасайиб ,14,9%ни ташкил этган. Бу охирги 18 ойдаги минимум ҳам.
Эътиборлиси, учинчи ойдирки бизнес аҳолидан кўра келажак ҳақида оптимистроқ ҳисоб олмоқда. Бу нимадан ва қайси омилдан, менга қоронғу.
Инфляцяи сезилмалари ҳам инфляция кутилмалари тпендини деярли такрорлаган: Аҳолининг сезилмалари 0,2% бандга пасайиб, 16,9%ни, бизнеснинг сезилмлари эса бирдаига 0,7%га пасайиб, 15%ни ташкил этмоқда.
Республиканинг энг йирик учта шаҳри жойлашган Самарқанд ва Наманган вилояти, шунингдек Тошкент шаҳри инфляция кутилмалари ва сезилмалари мутлақ етакчилик қилишмоқда.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/4558@centralbankuzbekistan