Инфляцион кутилмалар кутилмаганда яхшиланган
Сентябрь ойида ўтказилган сўровларга кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,7 фоиз бандига пасайиб, 13,5%ни ташкил этган, бизнес кутилмалари 14,2%(-0,2%) дан иборат бўлган.
Тошкент шаҳрида бизнеснинг кутилмалари 17,2%(+1,7%) га, Самарқандда эса 17,5%(+3,9%)га етгани эътиборли. Ўзи умуман нарх ошишига нисбатан бизнес уч ойдан бери аҳолига нисбатан пессимистроқ бўлиб қолмоқда.
Инфляцион омиллар ўлароқ валюта курсининг ўзгаришини кўрсатиш аҳоли орасида 70%дан 65%га, бизнес орасида 71%дан 68%га камайган. Лекин валюта курси энг асосий ва кучли хавотир бўлиб турипти.
Ёқилғи ва энергия нархининг ўсиши хавотири бешинчи ой кетма-кет ўсмоқда. Унга яна коммунал хизматларнинг қимматлашиши омили ҳам қўшилган.
Аҳоли жавобларининг нархлар ошиши даражасига мувофиқ тақсимоти бу сафар берилмаган. Айни шу жадвал кутилмалар қайси гуруҳ овозлари ҳисобига пасайтирилганини кўрсатарди. Масалан, июль ойида 5%гача инфляция кутаётганлар улуши аномал тарзда оширилганди. Яъни, шу жадвал манипуляция қилинган ё қилинмаганига ишора бериши мумкин эди.
Аҳоли даромадлари ўсишига қараб инфляцион кутилмалар маълумоти қўшилган. Бутун дунёда бўлгани каби ўртадан юқори бўлган даромад эгалари пессимист кайфият кўрсатишган. Чунки шу тоифа кенгроқ ва чуқурроқ ахборотларга эга бўлади, табиийки, уларнинг истеъмол рўйхати кенгроқлиги ҳам реалликларнинг теран баҳолашга имкон беради.
- https://telegra.ph/file/ea7292394ba56f31e4cbd.jpgtelegra.ph
- https://t.me/centralbankuzbekistan/8813@centralbankuzbekistan