Ботаника боғининг "прихватизацияси" ташаббуси Давактивдан чиққанмиди?
Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғини шаҳар ҳокимлиги назоратига ўтказиш лойиҳасига нисбатан ўз муносабатини эълон қилди.
Баёнот мундарижасидан кўринадики, бу ташаббус Давлат активларини бошқариш агентлигидан чиққан ва жамоатчилик кўра олмайдиган, ёпиқ project.gov.uz порталига жойлаштирилган.
Академия лойиҳадан Ботаника боғини чиқариб ташлашни сўрамоқда. Лекин бу етарли эмас.
Истироҳат боғларини ҳокимиятлар қошидаги дирекцияларга ўтказилишининг ўзи хато қарор. Нафақат Ботаника боғига нисбатан, Ўзбекистондаги барча боғларга нисбатан.
Ҳеч ким сайламаган, ерсотар ҳокимларга заррача ишонч йўқ. Пул топиш баҳонасида истироҳат боғлари аттракционларга айланиши бошланиши бўлади холос. Асл мақсад боғлар ҳудудларини турли йўллар билан сотиб юбориш.
Шу маънода боғларни ҳокимлар чўнтагига ўтказиш ташаббуси ўзбекча "прихватизация' моделини амалда қўллаётган Давактивдан чиққани асло ҳайрон қолдирмади.
- https://t.me/ANRUz/13923@ANRUz
- https://project.gov.uzgov.uz