Аҳолининг инфляцион кутилмалари янги давр тарихий минимумини такрорлаган (лекин саволлар бор)
Сентябрь сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,0%гача пасайган (-0,2%). Бу курсаткич кутилмалар бўйича сўровлар ўтказилаётган янги давр учун тарихий минимумнинг такрорланиши ҳисобланади (2024 йил июлда ҳам минимум юз берган). Бизнеснинг кутилмалари 11,7%гача тушган (-0,1%). Бу ҳам 2024 йил июлдан бери минимум.
Аҳоли кутилмалари бўйича ўтган ойда Тошкент шаҳри мисолида бўлгани каби ҳудудлардаги сакровчи ҳалинчак натижалар кутилмалар росмана яхшиланиб бораётганига саволлар туғдиради. Масалан, Сурхондарёда ўтган ойдаги энг баланд кутилмалар 14,4%дан 11,2%гача тушган, Кейинги ўриндаги Самарқандда эса 13,5%дан 11,6%гача пасайган. Бундай натижалар олинган тақдирда аномал шовқинларга (балки улар сунъийдир) эътибор қаратиш керак бўлади.
Коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши асосий хавотирлигича қолмоқда.
Даромадлар қирқимида кам даромадли 2-4 млн.сўм ва 10 млн.сўмдан юқори даромадли тўқларнинг инфляцион кутилмалари кескин ёмонлашган. 20-30 млн.сўм даромад эгаларининг кутилмалари 17,8%га етган (+3,4%).