Пойтахтликлар ва бойларнинг инфляцион кутилмалари бирданига кескин яхшиланган
Август сўровлари бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,2%ни (-0,7%), бизнеснинг кутилмалари 11,8% (-0,3%)ни ташкил этган.
Кутилмаларнинг яхшиланишида Тошкент шаҳридаги оптимизм муҳим роль ўйнаган. Хусусан, пойтахт аҳолисининг инфляцион кутилмалари 16,0%дан 12,6%гача пасайган бўлса, пойтахт бизнесининг кутилмалари 13,1%дан 12,6%гача яхшиланган. Энди энг юқори кутилмалар аҳоли ўртасида Сурхондарёда (14,4%) ва бизнес бўйича Самарқанд шаҳрида (13,1%). Сурхондарёда 17%дан юқори инфляцион кутаётганлар улуши 38%га етган.
Инфляцион омиллар орасида озиқ-овқатларнинг қимматлашиши хавотири яна оша бошлаган. Валюта курсининг ўзгариши хавотири биринчи марта "яшил зонага" кирган.
Марказий банк сўровларда даромадлар қирқими шкаласини ўзгартирган. Шунинг учун умумий картина ҳам бошқача кўриниш олган. Демак, энди энг паст инфляцион кутилмалар энг бойлар — 30 млн.сўмдан кўп даромад олувчилар ва 2 млн.сўмгача даромад эгалари бўлиб турипти. Бу икки қутб 10,4% инфляция кутмоқда. Энг юқори инфляцион кутилмалар 20-30 млн.сўм даромад эгаларида - 14,4%