19K15Telegramda ochish
ЎзРВБ валюта бозорида маркет-мейкерлар кўпаймоқда: навбатдагиси — Асакабанк    ЎзРВБ валюта бозорини янада фаол ва барқарор қилиш йўлида навбатдаги қадамни қўйди.    “Асакабанк” АЖ USD/UZS_TOM инструмент бўйича USD-MM PRO дастури доирасида маркет-мейкер мақомини қўлга киритди.     Бу — бозорда фаол иштирокчилар сони ортиб бораётгани, савдо жараёнларининг ликвидлиги ва шаффофлиги янада мустаҳкамланаётганини англатади.    Маркет-мейкер — бозордаги талаб ва таклиф мувозанатини сақлаб турувчи профессионал иштирокчи бўлиб, у валюта хариди ва сотуви бўйича котировкаларни мунтазам эълон қилиб боради. Бу эса савдо ҳажмларининг ортиши ва иштирокчилар учун доимий таклифнинг мавжуд бўлишини таъминлайди.    ЎзРВБнинг бундай ташаббуслари валюта бозорини халқаро стандартларга яқинлаштириш ва мамлакат молия тизимидаги барқарорликни кучайтиришга хизмат қилади.    Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin