13K43Telegramda ochish
«Fixing»дан «matching» томон Валюта бозори иштирокчилари жуда яхши билишади: Валюта биржасидаги савдоларда ҳозир ҳар куни битта фиксинг курси белгиланади. Маълум бир кундаги барча олиш ва сотиш билан боғлиқ барча битимларда шу «fixing» қилинган ягона курс қўлланилади. Энди эса Валюта биржасидаги савдоларда кун давомида ва онлайн платформа орқали узлуксиз савдолар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу дегани валюта биржаси иш вақти давомида бир нечта турли хил курсларда битимлар қайд этилиши мумкин. Содда қилиб айтганда бу метод «matching» деб аталади. Дарвоқе, ушбу ўзгаришлар 2021 йил Пул-кредит сиёсатида ҳам акс этган. «fixing» методидан «matching» методига ўтилиши Марказий банкка Валюта биржасидаги ўртача нархлардан келиб чиқиб курс тебранишларини ўз вақтида валюта курсларида акс эттиришга ва расмий валюта курсларини ҳар куни белгилаб боришга шароит яратади. Валюта бозори иштирокчилари эса ҳозиргидек биржа орқали битим ўтказиш учун камида 3 кунга маблағларини четлатиш ёки ўта тезкор зарурият туғилганида валюта олиш ёки сотишни тижорат банкида эмас, тўғридан-тўғри биржа платформасида амалга ошириш орқали вақтдан ва балки қулай курс имкониятларидан ютадилар. Демак биржадан ташқари валюта бозори ҳажми ва кўлами яна камайишда давом этади. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin