30K44Telegramda ochish
«Bloomberg»да Ўзбекистон республика валюта биржаси маълумотлари бериб борилади АҚШнинг молиявий-иқтисодий янгиликлар бўйича нуфузли «Bloomberg» агентлиги энди Ўзбекистон республика валюта биржаси бозор маълумотларини ҳам эълон қилиб боради. Эндиликда сайт фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг валюта ва пул бозорлари, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари ҳамда деривативлар бозорларидаги нархлар ва кўрсаткичларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу айниқса чет эл инвесторлари учун қулайлик яратади. Чунки Ўзбекистон молия бозорини чуқурроқ тушуниш ва ундаги тенденцияларни таҳлил қилиш имконияти яратилди. Бунинг ортидан бутун дунё инвесторлари Ўзбекистонда ўз инвестиция ғояларини самарали шакллантириши ва баҳолаши мумкин бўлди. Бугунги кунда ЎзРВБ иштирокчилари 35 та маҳаллий тижорат банки, 6 та брокерлик компанияси ва 1 та хорижий кастодиан банкдан иборат. Биржа Ўзбекистон молия бозорида етакчи ўрин тутиб, ликвидликни жалб қилиш учун асосий платформа ҳисобланади. Бундан ташқари, биржа савдо, клиринг ва ҳисоб-китоблар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган, операцияларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган ўз инфратузилмасига эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin