5,1 млрд.куб газ қани?
Пессимистик Сценарийлар мундарижаси очилмаётганиям майли, қачон шонли энергетиклар ваъдасида турганки, бу сафар амал қилса.
Газдан ўчирилаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати ва мезонлари эълон қилинмаётганигаям кўз юмайлик. Қачон ўзи шонли энергетиклар шаффоф ишлаган? Уларнинг бўлиши ёпиқлик, ўзбилармонлик ва махфийликдан иборатку.
Лекин шу шонли энергетикларнинг ўзи ўтган йилдагидан кўра 1,1 млрд.куб кўп газ йиғилгани билан мақтанишмаганмиди?
Ўтган йилдагидан 1,1 млрд.куб кўпроқ газ жамғарилган бўлса, тадбиркорларни газдан узиш ҳам камида 15-20 кун кечроқ юз бериши керак эмасмиди? 2023 йилда газдан узиш декабрнинг иккинчи декадасида юз берган. Демак, тадбиркорлик субъектлари декабрдаям узлуксиз газ олиши керак эди.
Ё қўлдан кетган омбордаги газ ҳам фақат қоғоздами? Омборга кирган газни кимдир холис ўлчаганми? Чиқаётганини-чи? Мустақил мониторинг борми? Ё “газ кирди, газ чиқди” деган гапига ишонаяптими ҳамма?
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошига Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш мавсуми учун «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газни сақлаш омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси тўпланганини айтганди.
5,1 млрд.куб газ 4,5 ойлик куз-қиш мавсумида ҳар ойда қазиб олинадиган 3,6 млрд.кубга қўшимча ўртача 1,2 куб газ ишлатиш мумкин дегани (импорт умуман йўқ деб ҳисоблагандаям).
Газ қазиб олиш умуман тўхтаб қолган ҳолатдаям бу газ 40 кунга етиши керак.