Ўзбек халқига тегишли Газли омбори ва Хўжаобод омборимиз кирди-чиқдиси қачон шаффоф бўлади?
Ёзнинг ярмидан кўпи ўтди, йилнинг газ энг кам ишлатиладиган даврида яшаяпмиз (қуёш ва шамол станциялари максимум генерация бермоқда), газ импортини потиратиб оширишаяпти (тўғри, ростан оширишаяптими ё триллионлаб бюджет субсидиясини ўзлаштириш учун шишириб кўрсатишаяптими билмаймиз). Нима бўлгандаям, ҳозир куз ва қиш учун омборларни газ билан тўлдиришнинг айни вақти.
Лекин 23 июль ҳолатига кипрликми, гонконгликми олигархга совға қилиб юборилган бўлса ҳам, барибир ўзбек халқиники бўлган Газли омбори қанчага тўлди? Хўжаобод-чи?
Ўтган йили иккита омборга 5,1 млрд.куб газга тўлдирилди деб эълон қилинганди. Лекин қишда омборларда газ борлигини сезмадик-ку. Йилдан йил бадтар бўлди-ку. Ўзи омборга айтилган ҳажмда газ кирганмиди ё кирди деб эълон қилинганмиди, деган жавобсиз савол туғилади.
Нега омборларга газ киришида ва чиқишида шаффофлик, мустақил назорат ва ҳисобдорлик йўқ? Очиқлик йўқ. Мустақил аудит йўқ. Шонли энергетиклар ўзларини ўзлари назорат қилмайдику, ўзларини ўзлари жазоламайдику.
- https://t.me/the_bakiroo/7750@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8623@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9248@the_bakiroo