“Фермер кўпинча ҳосил туфайли эмас, балки бошланғич маблағ етишмаслиги сабабли ютқазади”
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантиришда яна қайси йўналишга эътибор қаратиш лозим, нима деб ўйлайсиз?
Яқинда экспортчилар билан бўлиб ўтган учрашувда айнан мана бу актуал мавзуга оид масалалар кўтарилган. Гап фермерлар, улардаги мавжуд муаммолар ва имкониятлар ҳақида борган.
Ўзбекистон нафақат ҳосилни, балки уни етиштириш жараёнини ҳам қўллаб-қувватласа, музлатилган
сабзавот ва мевалар ишлаб чиқаришни кенгайтириши мумкин.
International Beverages Tashkent асосчиси ва Samarkand Gardens Plast вакили Шуҳрат Эргашев сабзавот ва меваларни қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бозорини ўзгартира оладиган ташаббусни илгари сурмоқда.
“Фермер мавсумдан олдин ҳам маблағга муҳтож: солиқлар, ўғитлар, ёқилғи ва иш ҳақи учун. Агар банклар ёрдам берса, заводлар кафолат берса, тизим ишлай бошлайди," - дейди у.
Унинг айтишича, фермер кўпинча ҳосил туфайли эмас, балки бошланғич маблағ етишмаслиги сабабли ютқазади.
У таклиф қилган модель уч томонлама иттифоқни самарали ҳамкорлигидир:
банк, фермер ва қайта ишлаш корхонаси. Энг муҳими - давлат томонидан фоиз ставкасининг қисман (50% гача) қопланиши.
Бу шунчаки молиявий қўллаб-қувватлаш эмас. Бу енгил, қийинчиликларсиз, барқарор экспорт сектори ва қишлоқ хўжалигига йўл очади.