Деҳқон учун энг тўғри йўл – бозорда талаб бўлган маҳсулотни етиштириш
Бир неча йил аввал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини самарали етиштириш учун “Бир контур – бир маҳсулот!” тамойили жорий қилинганди. Унга кўра, маҳалла, қишлоқ ва овуллар аниқ бир турдаги маҳсулотга ихтисослашиши керак эди. Бу эса маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш билан бирга, уни сотишдаги муаммоларни ҳам камайтириши мумкин.
Давлат раҳбари бу йўналишда ҳақиқий самарадорликка эришиш учун маҳсулотларнинг бозордаги талабини ошириш кераклигини айтиб, 2024 йил 27 декабрда ПФ-229-сонли Фармонни қабул қилди.
Бу ҳужжатга мувофиқ, “Савдони ривожлантириш компанияси” томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилаётган тадбиркорларга молиявий ресурслар ажратилиши белгиланди. Бунинг натижасида, экспортчиларнинг аниқ бир турдаги маҳсулотни сотиб олишга эҳтиёжи ошади, деҳқон учун эса ишончли бозор яратилади.
Бозорда талабгир бўлган маҳсулотни етиштириш деҳқон учун энг тўғри йўл. Ҳар ким хоҳлаган нарсасини экиб, кейин бекорга зарар кўриш ўрнига, бозорда ўз ўрни бор, харидоргир бўлган маҳсулотни танласа, меҳнатини юз карра оқлайди ҳам, қоплайди ҳам. Экспорт бозори тайёр, талаб юқори. Энг муҳими — тўғри маҳсулотни етиштириш.
- https://t.me/tdc_uz/115@tdc_uz