Тадбиркорлик билан шуғулланишнинг зўр йўлларидан бири қишлоқ хўжалигида эканига кўпчилик ишонмаса керак. Лекин бу бор гап. Одамзод мавжуд экан, уни озиқ-овқат билан таъминлайдиган, қорнини боқадиган соҳа ҳеч қачон ўлмайди. Ўзбекистон шароитида буни бемалол қилса бўлади.
Тадбиркорлар орасида деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлганларнинг кўпи ярим йўлдан ташлаб кетишади. Сабаби уларда қишлоқ хўжалиги ҳақида яхши тушунча бўлмайди. Керакли билимларни топа олишмайди. Тупроқ таркиби, соҳадаги технологиялар ўзгаряпти, кўпгина методлар эскирди.
Шунинг учун ҳам ҳозирги қишлоқ хўжалигимизни 100% самарали деб айтолмаймиз. Кам меҳнат ва харажат билан кўп даромад олиш учун янги билим ва тажрибаларни ўрганиш, амалиётда қўллаш, дарсликлар, китобларимиз бўлиши керак. Видеода гапираётган тадбиркорнинг сўзларидан ҳам бизга билим нақадар зарур эканини тушуниш қийин эмас.