Кластерларга нисбатан талаблар ўзгаради
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мулк ҳуқуқи ва бизнес муҳит бусиз ҳам ўта ёмон, ачинарли аҳволда. Бугун янграган сигналлардан кейин янаям ёмонлашишини, янги тубларни кутиш мумкин бўлади.
Ишсизликка барҳам бериш бизнеснинг мажбурияти эмас. Агар бизнесга шундай талаб қўйилса, у бизнес бўлмай қолади, самарасиз, пул ўзлаштирувчи давлат агентига айланади қолади.
Нормал давлатдаги нормал бизнес фойдани максималлаштириш йўлида иш ўринлари яратади.