17K75Telegramda ochish
Рубль 1 доллар учун 60 рублгача мустаҳкамланиши мумкин Экспортчиларнинг мажбурий сотувлари сезиларли ҳажмда ошиб бораётгани туфайли рубль мустаҳкамланишда давом этиши ва 1 доллар учун 60 рублгача етиши прогноз қилинмоқда. Sber CIB таҳлилчиларига кўра, шундан кейин Россия Марказий банки мажбурий сотув талабларини юмшатиши мумкин. Дмитрий Полин эса Россия Марказий банкига "мустаҳкам витрина рубли" нима учун кераклиги ҳақида мулоҳаза юритмоқда. Биринчидан, бу Марказий банкнинг инфляцияни жиловлаш бўйича вазифаси ва мандати билан боғлиқ, яъни "кучли рубль" инфляцияни жиловлаш учун муҳим восита. Иккинчидан, бу иқтисодиётни янги занжирлар рельсига ўтказиш бўйича Россия Марказий банки олдига қўйилган миссия билан боғлиқ бўлиши мумкин. Яъни, мақсад — Россияни тақиқланган импорт товарлари билан тўлдиришга қўшимча рағбат бериш, импортерларга рискларни қоплаш учун дисконт тақдим этиш заруриятини қондириш, сателлит-давлатлар воситасида параллел импортни шакллантириш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin