Россия Марказий банки экспортчилар учун валютани мажбурий сотув талабларини юмшатиши мумкин
Регулятор вакилига кўра, юмшатиш эгилувчан ёндашувлар билан боғлиқ бўлиши, хусусан валютани мажбурий сотиш муддатлари узайтирилиши (ҳозир 3 кун), сотувнинг минимал чегараси, импортни ҳисобга олган ҳолдаги қайта ҳисоб-китоб миқдорларига таалуқли бўлиши мумкин.
Экспортчилар учун мажбурий сотув талаблари юмшатилиши ҳақидаги гап-сўзлар доллар курсига дарров таъсир ўтказа бошлади. Москва биржаси очилиши билан 1 доллар 82 рублгача етиб борди.
Мулоқотларда экспортчилар айрим кунларда мажбурий валюта сотиш учун рубль таклифи бўлмаганини ҳам қайд этишган. Чунки Марказий банкнинг ўзи рублдаги пул массасини сунъий равишда чегаралаш билан боғлиқ қаттиқ рестриктив сиёсат юритмоқда (шу каби чораларни нафақат Россия Марказий банки, инфляцияни монетар чеклаш мақсадларида бошқа Марказий банклар ҳам қўлламоқда).