"Кыргызгаз"нинг 1 долларга сотилгани эсга тушди
Ҳеч қачон қайтарилмайдиган займлар ва кредитлар, манфаатли бўлмаган, бўйинтуруқ битимлар тузиш орқали банкрот қилинган "Кыргызгаз" 8 йил аввал Газпромга 1 долларга сотилган эди.
1 долларга Қирғизистоннинг 700 километрлик магистрал ва 2300 километрлик газ ва тақсимлаш тармоқларидан иборат стратегик соҳа руслар қўлига ўтиб кетган.
Қарангки, орадан 8 йил ўтиб, қирғизлар "Кыргызгаз"ни қайтиб сотиб олишмоқчи. Ушбу масала кеча Қирғизистон парламенти муҳокамасига киритилган. Лекин "Кыргызгаз"ни қайтариб қирғизларга сотадиган аҳмоқ йўқ.
"Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис" деган мақол наҳотки шунчалар асосли?