Европа иттифоқи ниҳоят Россиянинг Украинага босқинига қарши қаратилган 20- пакет санкцияларни маъқуллаган. Европа кенгашининг очиқлаган релизига кўра, янги санкциялар Хитой, БАА, Қозоғистон, Беларусь ва Ўзбекистонда жойлашган 16та компанияни ҳам қамраган. Очиқламаларга кўра, иккита қирғиз банки (Capital Bank of Central Asia ва Керемет Банк), битта Озарбайжон ва Лаос банки санкцияларни СПФС тизим
Gazprom
TashkilotlarЖиддийликка қайтсак, энерготарифларни ўзгартирмаслик ё пасайтириш у ёқда турсин, ошириш давом этишади. Чунки ва афсуски, энергетикада кэптив лойиҳалар ясаш уринишлари тўхтагани йўқ. Манбаларга кўра, иссиқлик электр станцияларда суюлтирилган газ инфратузилмаси яратиш LNG завод ва LNG резервуарлар қуриш орқали йўлга қўйилади. Маълумот учун, LNG (liquefied natural gas) технологияси бу минус 162-163
Spot'нинг Россия ҳукумати сайтига таяниб ёзишича, Ўзбекистон 2025 йилда шимолдан газ импортини 2 млрд.кубга, 7,7 млрд.куб.гача оширади. Россия ҳукумати сайтида Газпром Ўзбекистон йилига 7,7 млрд.куб газ етказиб бериш бўйича шартномани давом эттрилаётгани қайд этилган (хабар таҳрир этилган бўлиши мумкин). Ўзбекистон энергетиклари тарқатган тегишли шаблон хабарда босқинчилардан газ импорти ошишига
Табиий газ учун акциз солиғини 20%дан 12%гача пасайтиришни асослаш учун депутатларга тақдим этилган тушунтиришда UzGastrade 2023 йил октябрь-декабрь ойларида Россиянинг Topcon Limited компаниясидан 921 млн.куб газ сотиб олгани кўрсатилган. Яъни, шимол гази бизга 2 йилдан бери таъкидлашаётганидек, Газпром ёки унинг шўъбаларидан эмас, қанақадир дордан қочган ўртамчилар орқали сотиб олинмоқда. Ўзбек
1 декабрдан кейин Европа иттифоқининг босқинчи Россияга қарши санкциялари доирасида суюлтирилган газ импортига тақиқлар тўлиқ кучга киради (ҳозирча эски шартномалар ишлаб турипти). Яъни Россия ўзининг пропан-бутан қоришмаси бўйича энг катта бозорини йўқотади ва йиллик тахминан 1 млрд.долларлик суюлтирилган газни қаергадир сотиши керак. Айнан санкциялар тўлиқ ишга тушиши кутилмалари туфайли Россия
Газпром раисининг ўтган кунги баёнотига ишонилса, Ўзбекистонга газ етказиб бериш қишдаги максимал даражада, кунига 9 млн.куб ҳажмида амалга оширилмоқда. Бу, масалан 7 ойда 1,9 млрд. куб, пулдаги қиймати энг шиширилган 220 долларлик нархлар ҳисобга олинса ҳам, жами 418 млн.доллар дегани. Ўзбекистон расмий статистикасига кўра, 7 ойда 983,7 млн.долларлик газ импорт қилинган. Ўртамчилар қўшиб шиширил
2022 йили Молдовада газ инқирози бўлган экан. Санду айтяптики, “Газпром” “Молдовагаз” биздан 700 (етти юз) млн доллар қарз, шу қарзни Молдова ҳукумати ўз зиммасига олиб, тўламаса, биз бошқа газ бермаймиз, деб шарт қўйган. Сандунинг маъмурияти халқаро аудиторларни жалб қилиб, “Газпром” келтирган ҳисоб бўйича қарздорликни ҳисоблаб чиқса, қарз “Газпром” айтганидек 700 млн эмас, атиги 8 (саккиз) м
Агар адашиб кетмаган бўлсам, май ойидан буён бугунгиси билан ҳисоблаганда, Тошкент туманидаги Боғзор подстанциясини дарахт шохларидан тозалаш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 8- марта ўчирилиши. Мана Боғзор подстанцияси ва унга боғланган ҳудудларда айнан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва дарахт шохларидан тозалаш важи билан свет ўчирилиши расман эълон қилинган хабарлар рўйхати: 3 май. 5 май. 18
Қолганлар-чи? Маҳсулот тақсимлаш битими доирасида “LUKOIL Uzbekistan Supply and Trading Ltd” компаниясидан 2023 йил 6 ой давомида давлат бюджетига жами 103,1 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар келиб тушган ва ушбу маблағлар миллий валютага конвертация қилиниб давлат бюджети даромадларига (1 213,8 млрд. сўм) ўтказилган. Очиқ манбаларга кўра, Ўзбекистонда газ конларида маҳсулот тақсимлашга оид ка
Ўзбекистоннинг Россиядан газ сотиб олишни бошлаши ўтган йил охиридан буён янграётган "келажак" хабарлари тоифасига киради. Шунинг учун Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланиши ҳақидаги хабардан кўра, битимга оид қуйидаги асосий саволлар муҳим: Сотиб олувчи ким? Ўзбекнефтегазми, Ўзтрансгазми? Ё UzGaztrade'ми? Балки фарқни ўзлаштирадиган қ
Вазир Мирзамаҳмудовнинг хабари борми ё бундан ҳамма манфаатдорми? Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманларига электр энергияси тақсимлайдиган Сағбон подстанцияси бор. Шу подстанция эртага яна таъмирланар экан, табиийки, яна камида кун давомида свет ва сув бўлмайди. Нима бўпти демай туринг. Чунки, Олмазор туманидаги Сағбон постанцияси шундай станцияки, Мирзамаҳмудовнинг эн
н ҳам, ҳокимият ё ҳукумат номидан гапириш ваколатига эга бўлган бошқа бирор расмий идора/шахс томонидан ҳам имзоланган нарсанинг бирор тафсилоти ошкор қилингани йўқ. Бу - айнан мавҳумлик ортидан ижтимоий тармоқларда “мустақиллигимиз кетди”, “яна Россияга қулми
Бошқа ҳеч қандай масала йўқ, у ёки бу объектни, дейлик, газ қувурларини ишончли бошқарувга бериш ҳақида гап/сўз йўқ.
Бугун Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Россиянинг “Газпром” компанияси раҳбари Алексей Миллер газ соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади. Орқа фондаги суратга қараганда, имзолаш Санкт-Петербургда бўлиб ўтган, ўтган ҳафтада Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ҳам худди шундай ҳужжат имзолаган. Шартнома тафсилотлари ошкор қилинмаяпти, Газпром ва бизнинг Эне
21-асрда мамлакатни назоратга олиш учун қўр тўкиб қўшин ташлаш шарт эмас. Босқинчилар мафкураси билан парваришланган сотқин, очкўз ва қўрқоқлар билан ҳам мақсадга эришиш мумкин. 2013 йилгача Россия Украина газ-транспорт тармоғини қўлга киритишга кўп уринди, чунки бу мамлакатнинг бутун энергетика тизими, демакки, иқтисодиёти устидан назорат ўрнатишнинг калити эди. Бу стратегия иш бермагандан кейин
Навбатдаги миллиардер, дунёдаги илк онлайн банклардан бири Revolut асосчиси Николай Сторонский Россия фуқаролигидан воз кечган. Сторонский аввал амалий физикани ўрганган, кейин Россия иқтисодий мактабини битиргач, ғарб банкларида трейдерлик қила бошлаган. Трейдерликдан топган капитали ҳисобига дунёдаги илк онлайн банк платформаси Revolut'га асос солган. Кейинчалик пайдо бўлган, рус, қозоқ, грузин
Аввал прогноз қилинганидек, профилактика учун ўчирилган "Шимолий оқим" трубасидан газ узатиш номаълум муддатгача тўхтади. Компрессор станцияларидан мой оқаётган эмиш. Ўтган ўнйиллликларда газ вертелида Европа сиёсатчилари ва истеъмолчиларини исталганча айлантириб келган Россия бу сафар ҳам шундай бўлади ва газ нархи яна осмонга ўрлайди, деган фикрда бўлгани аниқ. Лекин масала шундаки, уруш бошлан
Бугунги кун ҳолатига, Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, Европа иттифоқи ер ости газ омбохоналари 80%га тўлдирилган. Бу иттифоқнинг қишга хавфсиз кириш учун минимумнинг бажарилганидан дарак беради. Хусусан, Францияда захиралар 90%дан кўпга, Германияда 83%га тўлдириб бўлинган. Қоида тариқасида мўлжал кўрсаткичга 1 ноябргача эришиш талаб этиларди. Лекин бу йил Россиянинг Украинага тажов
Санкт-Петербург, 2022 йил 27 апрель. Орқа фонда ракета шаклидаги Газпром штаб-квартираси. Олд фонда қолган Россия. Сурат муаллифи Дмитрий Ловецкий
Ҳеч қачон қайтарилмайдиган займлар ва кредитлар, манфаатли бўлмаган, бўйинтуруқ битимлар тузиш орқали банкрот қилинган "Кыргызгаз" 8 йил аввал Газпромга 1 долларга сотилган эди. 1 долларга Қирғизистоннинг 700 километрлик магистрал ва 2300 километрлик газ ва тақсимлаш тармоқларидан иборат стратегик соҳа руслар қўлига ўтиб кетган. Қарангки, орадан 8 йил ўтиб, қирғизлар "Кыргызгаз"ни қайтиб сотиб о