21K53Telegramda ochish
Маҳсулот тақсимлаш битими доирасида LUKOIL 103 млн.доллар тўлаган. Қолганлар-чи? Маҳсулот тақсимлаш битими доирасида “LUKOIL Uzbekistan Supply and Trading Ltd” компаниясидан 2023 йил 6 ой давомида давлат бюджетига жами 103,1 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар келиб тушган ва ушбу маблағлар миллий валютага конвертация қилиниб давлат бюджети даромадларига (1 213,8 млрд. сўм) ўтказилган. Очиқ манбаларга кўра, Ўзбекистонда газ конларида маҳсулот тақсимлашга оид камида 5та битим мавжуд. Шу пайтгача маҳсулот тақсимлаш битимлари бўйича Ўзбекистон томонига тўланаётган маблағлар тўғрисида маълумотлар очиқланмаган ва ёпиқлик режими ҳукм сурган. LUKOIL тўлаган 103 млн.доллар бу бўйича илк ахборот ҳисобланади. Энди қолган ишга тушган битимлар бўйича ҳам даврий ва доимий равишда маълумот бериш вақти келди. Газпром билан битимлардан қанча олаяпмиз? Орол лойиҳаси консорциумидан қанча тўлов тушаяпти?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin