21K61Telegramda ochish
Зарарларни қоплаш бюджет моҳиятига айланиб кетган Иқтисодиётнинг қатор секторларидаги маъмурий буйруқбозлик, марказлашган тақсимот ва сифатсиз менежмент ортидан кўрилаётган зарарларни бюджет ҳисобидан қоплаш нафақат нормага, балки моҳиятга айланиб улгурган. Ўтган 6 ойда зарарларни қоплашга бюджет ҳисобидан ажратилган маблағлар: – ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш бўйича ихтисослаштирилган компания зарарларини қоплаш ва жорий фаолиятини молиялаштиришга — 8 804,5 млрд сўм; аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини паст қўллаш ҳисобига кўрилган зарарларини қоплашга — 901,9 млрд сўм; “Тошшахартрансхизмат” АЖнинг чекланган тарифлар ҳисобига йўловчи ташиш хизматидан кўрилган зарарларини қоплаш учун 220,9 млрд сўм; “Тошкентметрополитени” ДУКнинг чекланган тарифлар ҳисобига йўловчи ташиш хизматидан кўрилган зарарларини қоплаш учун 96,7 млрд сўм; Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш — 294,6 млрд сўм. Импорт қилинаётган газ ва ички нархлар ўртасидаги фарқ ва зарари (минг кубасига 150 доллар, жами 400 млн.доллар атрофида) қандай ва қайси манбалар ҳисобидан қоплангани очиқланмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin